Fidbol.net

Салоҳ нима учун ҳал қилувчи пеналтини «паненка» услубида тепганини тушунтирди

Таҳририят 6
Saloh nima uchun hal qiluvchi penaltini «panenka» uslubida tepganini tushuntirdi
Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 2026 йилги жаҳон чемпионатида Австралияга қарши о‘йиндан кейинги пеналтилар сериясида нега «паненка» услубида зарба берганига изоҳ берди. Учрашувнинг асосий ва қо‘шимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида еса мисрликлар 4:2 ҳисобида устун келиб, кейинги босқичга ё‘л олди. «Биз тарих ёздик. Учрашувдан олдин йигитларга босим ҳақида о‘йламасдан, хотиржам бо‘лиш ва о‘йиндан завқ олишларини айтдим. Г‘алаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Рақиб пеналтидан фойдалана олмади, омад улардан юз о‘гирди. Аммо енг муҳими — биз тарих яратдик. Ҳа, енг мас’улиятли паллада «паненка» услубида зарба бердим. Агар бундай зарбани кимдир ижро ета олса, бу мен бо‘лишим керак еди, чунки менда тажриба ко‘проқ. Шу орқали жамоага ишонч баг‘ишлашни истадим. Мен бу ишни қилишим керак еди. Бу мен учун со‘нгги жаҳон чемпионати бо‘ладими ёки ё‘қми — бунинг аҳамияти ё‘қ», — деди Салоҳ ФИФА расмий сайтига берган интервюсида. Еслатиб о‘тамиз, Миср терма жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинага қарши майдонга тушади. Манба: стадион.уз
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг