Александр Мостовой: «Ҳеч ким О‘збекистонни натижа учун танқид қилмайди. Улар бу мусобақадан завқ олишлари керак»
Таҳририят
•
•
8
Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-турида бо‘либ о‘тган О‘збекистон — Колумбия (1:3) учрашуви ҳақида фикр билдирди.«Ҳаяжонланиш, мухлислик қилиш — бир масала. Аммо О‘збекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги кучини холис баҳолаш керак. Кимдир О‘збекистон Колумбияни маг‘луб етади деб о‘йлаганмиди? Ҳа, Испания иштирокидаги о‘йиндан кейин мо‘’жизалар ҳам бо‘лишини ко‘рдик. Футболда ҳамма нарса бо‘лади. Аммо воқеликка то‘г‘ри қарасак, Колумбиядан очко олишини ко‘пчилик кутмаганди. Ҳатто уларнинг асосий таркибида Кордоба ҳам майдонга тушмаган еди.О‘збекистон жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кенгайтирилгани туфайли мундиалга чиқди. Лекин бунинг о‘зи ҳам катта ютуқ. Ҳамма хурсанд. Улар сайёрамизнинг енг йирик футбол турнирида иштирок етмоқда. Бутун мамлакат бу воқеа билан яшамоқда ва бунинг о‘зиёқ катта натижа ҳисобланади.Ҳеч ким уларни натижа учун танқид қилмайди. Улар бу мусобақадан завқ олишлари керак», — деди Мостовой.Еслатиб о‘тамиз, О‘збекистон терма жамоаси ЖЧ-2026даги илк учрашувида Колумбияга 1:3 ҳисобида маг‘луб бо‘лди. Терма жамоамизнинг ягона голига Аббосбек Файзуллайев муаллифлик қилди.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0