Рўзиқул Бердиев: "ОКМКнинг камбек қилишига йўл қўймадик"
Таҳририят
•
•
6
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- ОКМК охиригача курашадиган жамоа, лекин бугун уларнинг камбек қилишига йўл қўймадик. Шуни айтишим мумкин, Суперлигада енг яхши ўйин намойиш етаётган жамоани сафарда мағлуб етдик. Бу биз учун жуда муҳим еди, шу боис ниҳоятда керакли ғалабани қўлга киритдик. Балки ўйин томонлама ОКМК яхшироқ кўрингандир, лекин бир-иккита вазиятни ҳисобга олмаганда ҳимояда биз яхши ўйнадик. Ушбу ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Биринчи бўлимда бир неча бор қарши ҳужумга чиқдик. Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин бироз хотиржамликка берилдик. Шундан сўнг ташаббус рақиб томонга ўтди ва улар гол уришди. Биз учун айниқса охирги дақиқалар жуда муҳим еди, юқорида айтганимдек, рақибнинг камбек қилишига йўл қўймадик ва бундан хурсандмиз.- Абдувоҳид Неъматовнинг бугунги ғалабага қанчалик ҳиссаси бор деб ўйлайсиз?- Абдувоҳид биз учун ярим жамоа ҳисобланади. У маҳоратли посбон еканини бугун ҳам кўрсата олди. Бир неча бор мураккаб тўпларни қайтарди, ҳатто гол ўтказилган вазиятда ҳам тўпни қайтарганди. Йигитлар Ўлмасалиевни ушлашга сал бўшлик қилишди. Бугунги ғалабага Неъматовнинг ёрдами жуда катта бўлди.- Халқаро ўйинлар ҳам яқинлашиб келмоқда. Осиё чемпионлар Лигаси 2да яхши иштирок етиш учун таркиб ҳам шунга яраша кучли бўлиши керак. Трансферлар борасида молиявий ҳолат қандай?- Яширмайман, молиявий ҳолатимиз у қадар барқарор емас. Буни ҳамма кўриб билиб турибди. Трансфер ойнасида фаол емасмиз. Клубимиз раҳбарияти шароит яратиб беришга ҳаракат қилмоқда, бунинг учун раҳмат айтиб қоламан. Таркибимизда бор ўйинчилар ҳам астойдил ишлашяпти, ҳар бир учрашув нақадар муҳим еканини тушуниб турибмиз. Ўтган йил таркибимиз бу йилгидан яхшироқ еди, аммо мавсум охирида 10 нафар футболчи сафимизни тарк етди. Улар ўрнига ёшларни таклиф етдик. "Пахтакор" ва "Нефтчи" таркиби бирмунча кучли, биз ҳам қараб турмаймиз ва совринли ўринлар учун курашамиз. Айрим чизиқларга ўйинчиларни таклиф етяпмиз, улар билан янада кучаямиз деб ўйлайман.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0