Романо ва Плеттенберг Диоманде трансфери сабаб ижтимоий тармоқларда тортишиб қолишди
Таҳририят
•
•
9
Журналистлар Фабрисио Романо ва Флориан Плеттенберг Ян Диоманденинг келажагига оид ма’лумотлар сабабли оммавий равишда тортишиб қолишди. Футболчи «РБ Лейпсиг» шарафини ҳимоя қилади.
Романо «Манчестер Сити» аллақачон футболчи учун курашдан чиққанини ва Диоманде «Реал»га о‘тишга яқинлигини та’кидлади. Шунингдек, италиялик журналист инглиз клубининг еҳтимолий таклифи ҳақидаги хабарларни танқид қилди.
«Хавотир олманг, Диоманде «Реал»га о‘тади. Кеча «Манчестер Сити»нинг 100 миллионлик таклифи ҳақида гапиришди, ваҳоланки клуб бир неча кундан бери пойгадан ташқарида», — деб ёзди Романо о‘з ижтимоий тармоқларида.
Плеттенберг еса о‘з жамоаси «шаҳарликлар» томонидан тайёрланаётган таклиф ҳақида хабар бермаганини айтиб жавоб қайтарди.
«Биз ҳеч қачон «Манчестер Сити» таклиф беришга тайёрлиги ҳақида ёзмаганмиз. Гап клуб шунча суммани то‘лашга тайёр бо‘лгани ҳақида кетаётган еди. Бошқаларни ноҳақ қилиб ко‘рсатиш учун деталларни то‘қиб чиқариш шарт емас», — дея та’кидлади журналист.
Шунингдек, Плеттенберг Романонинг «Ҳере wе го» форматини танқид қилиб, уни ба’зи янгиликларни расмий тасдиқланмасдан олдин е’лон қилишда айблади.
Романо еса бунга жавобан шундай деди:
«Мен ҳеч қандай урушни хоҳламайман. Мен шунчаки Диоманде мавзусига жавоб бердим. Аммо мени бунга аралаштиришнинг ҳожати ё‘қ».
Якунда иккала журналист ҳам яраштирувчи хабарлар билан низони тугатишга ҳаракат қилишди, Плеттенберг еса охирида Диоманде барибир «Реал»га о‘тишга яқинлигини қо‘шимча қилди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0