Робертсон: «Миллий мадҳияни бирга куйлаш — о‘зига хос туйг‘у, г‘алаба еса ундан ҳам а’ло бо‘лди»
Таҳририят
•
•
1
Шотландия терма жамоаси сардори Ендрю Робертсон 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Гаити миллий терма жамоаси устидан қозонилган г‘алаба (1:0) ҳақидаги таассуротлари билан о‘ртоқлашди.
Баҳс 14 июн куни АҚШнинг Фоксборо шаҳрида бо‘либ о‘тди ва шотландларнинг 1:0 ҳисобидаги г‘алабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни ярим ҳимоячи Жон Макгинн киритди.
«Ажойиб туйг‘у. Йигитлар о‘з орзуларини амалга оширишди. Майдонга тушиб, миллий мадҳиямизни биргаликда куйлаганимиз — бу мутлақо о‘згача лаҳза бо‘лди. Кейин еса г‘алаба қозонишга муваффақ бо‘лдик ва бу ундан ҳам а’ло бо‘лди. Енг муҳими, гол урганимиздан со‘нг дарвозамиздан то‘п о‘тказиб юборадигандек таассурот уйг‘онмади. Бунда ҳимояланган ҳар бир футболчининг ҳиссаси бор. Биз мудофаада жуда яхши ҳаракат қилдик, 1:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтда бу жуда зарур ҳисобланади», — дея Робертсоннинг со‘зларини келтиради ВВC нашри.
Шотландия терма жамоаси 1998 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичидаги о‘зининг биринчи учрашувини о‘тказди. Иккинчи турда шотландлар 20 июн куни Марокаш билан о‘йнашса, учинчи турда, 25 июн куни Бразилияга қарши майдонга тушишади.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0