Куман: «Г‘алаба қозона олмаганимиздан ҳафсалам пир бо‘лди, чунки икки бор ҳисобда олдинда бордик»
Таҳририят
•
•
3
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичи 1-туридан о‘рин олган Японияга қарши о‘йиндаги дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.
«Турнир давомида о‘сиб боришимиз керак. Яхшироқ о‘йнашимиз лозим. Албатта, биз илк о‘йинда г‘алаба қозонишни афзал ко‘рган бо‘лардик ва буни кутгандик ҳам, чунки икки марта ҳисобда олдинда бордик. Бу амалга ошмади, лекин бу енди о‘йинимизни йетарлича яхши бо‘лмаган деб ҳисоблаймиз дегани емас. Менимча, учрашувда ижобий жиҳатлар анчагина бо‘лди, шундай екан, ё‘лимиз фақат юқорига қараб кетади.
Биринчи бо‘лимда Япония бизга олдинги чизиқда босим о‘тказа олмади, балки бу бизга бо‘лган ҳурмат ёки қо‘рқув туфайлидир, аммо ҳисобда ортда қола бошлагач, улар буни уддалашди.
Биз биринчи голни урганимиздан кейин мудофаамиз қийинчиликларга дуч кела бошлади. Шунингдек, қанотларда босим о‘тказиш билан бог‘лиқ муаммо ҳам юзага келди. Иккала гол о‘тказиб юборилган вазиятда ҳам ёмон ҳимояландик.
Г‘алаба қозона олмаганимиздан ҳафсалам пир бо‘лди, бунга икки бор ҳисобда олдинда борганимиз сабабчидир. Ко‘пчилик Японияга паст баҳо беради, лекин юзинчи марта айтяпман: агар уларни менсимасангиз, бу сизнинг муаммонгиз.
О‘йин олдидан Япониянинг кучига ҳаддан ташқари юқори баҳо берилган деб о‘йлайсизми? Келинг, ким ҳақ еканлигини ко‘риш учун Жаҳон чемпионати якунигача кутиб турайлик», — дея мураббийнинг со‘зларини келтиради ЕСПН нашри.
Иккинчи турда, 20 июн куни Нидерландия Швесияга қарши майдонга тушади.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0