Роберто Мартинес: "Ўзбекистонни мағлуб етиш – асосий мақсадимиз" (тўлиқ матбуот анжумани)
Таҳририят
•
•
7
– Конго ДРга қарши ўйиндан сўнг қаттиқ танқидга учраган кийиниш хонасидаги ҳолат билан бу ҳафта қандай курашдингиз ва ертага Роналду асосий таркибда майдонга тушадими?– Биринчидан, бу жараёнимизнинг бир қисми еканлигини таъкидламоқчиман. Жаҳон чемпионатида иштирок етяпмиз ва гуруҳда учта ўйин бор. Шунинг учун биз учун ҳеч нарса ўзгармайди. Асосийси – яхши машғулот ўтказиш, ўйинларга тайёргарлик кўриш, кейин еса баҳо бериш, таҳлил қилиш ва ўзимизга нисбатан жуда талабчан бўлиш. Ўйиндан кейин айнан шундай қилдик: нимани тўғри қилдик, қайси жиҳатларни амалга ошира олмадик, нега тўп назорати ва сифатимиз юқори бўлса-да, рақиб жарима майдончаси атрофига етарлича етиб бора олмаганимизни кўриб чиқдик. Кўзланган натижага ериша олмаганимиз учун ичимиздаги ғазаб ва ҳафсала пир бўлиш ҳиссини йўқотишимиз керак еди, лекин кийиниш хонасида барчанинг диққати жойида. Жуда яхши ишладик ва енди биринчи ўйинда ўхшамаган барча жиҳатларни яхшилашимиз керак. Жаҳон чемпионатидаги ҳолат шундай. Португалия ҳам дарҳол мақсадларига еришишга тайёр ҳолда келадиган жамоа емас. Қийинчиликлар пайтида ўзимизга танқидий кўз билан қараб, ўсишимиз керак. Қийин вазиятни бошдан кечирдик, аммо бунга бўлган муносабат жамоага куч берди ва бизни янада жипслаштирди. Қилинган меҳнатни ва футболчиларнинг ўрнак бўларли муносабатини юқори баҳолайман. Асосий таркибдаги футболчилар билан ҳали гаплашмадим, шунинг учун бу ҳақда ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Ўзингизга маълумки, футболчилар билан муҳокама қилмаган нарсаларимни омма олдида гапиришни ёқтирмайман.– Асосий таркиб ҳақида кўп гапирмаслигингизни тушундим, шунинг учун рақиб ҳақида бошқа савол бермоқчиман. Бу жамоа кўпинча бешта ҳимоячи ва тўртта ярим ҳимоячи билан ҳаракат қилиб, жуда кучли ҳимоя чизиғига ега. Бу ҳолат Португалияни биринчи ўйинга нисбатан ҳужумга кўпроқ куч ташлашга, ярим ҳимоячиларни ҳужумга кўпроқ жалб қилишга мажбур қиладими? Бу биринчи ўйинда етишмаган жиҳат еди. Португалия бундай ҳужумкор чақириққа ҳозир кўпроқ тайёр деб ҳисоблайсизми?– Биринчи ўйиндаги дастлабки 20 дақиқаликни жуда яхши ўтди дея оламиз. Менимча, кейин нима бўлганини тушуниш муҳимроқ. Танаффусгача бўлган кейинги 25 дақиқада позитсия ва тартиб-интизом борасида оқсадик. Иқтидоримиз юқорилиги ўз йўлига, аммо бизда тизим ва интизом бўлиши шарт. Айнан мана шу жиҳат етишмади. Иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз яхшиланди, лекин рақиб ҳам жонланиб қолди ва ўйин ҳиссиётларга бой тарзда кечди. Ўзбекистон – умуман бошқача жамоа. Тўғри, уларнинг ҳимояси жуда яхши ташкиллаштирилган ва мураббийи йирик мусобақаларда катта тажрибага ега. Аммо бу мутлақо бошқа ўйин бўлади. Биз тўп билан қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини, керакли бўш ҳудудларни топиш ва бирга-бир вазиятларни яратиш учун қандай қилиб тактик устунликка еришишимизни тушуниб олишимиз муҳим. Таъкидлаш жоизки, биз сўнгги 40 та ўйинда голлар ва рақиб жарима майдончасига етиб бориш бўйича енг яхши кўрсаткичга ега жамоамиз, яъни бу бизнинг заиф томонимиз емас. Бироқ биринчи ўйинда бизга иккинчи голни уришга тўсқинлик қилган кўплаб ҳиссий омиллар бўлди.– Одатда терма жамоамиз бир қанотда тўғридан-тўғри ҳужумга ўтадиган вингер, бошқа қанотда еса марказроққа ўтиб ўйнайдиган вингер билан ҳаракат қилишини кўрардик. Иккита марказроққа мойил ва комбинатсион ўйнайдиган вингер (масалан, Феликс ва Бернарду ёки Феликс ва Тринкан) билан ўйнашнинг қандай камчилиги бор деб ўйлайсиз?– Бизда турли хил услубдаги футболчилар бор. Саволингизни тушундим, лекин биз қанотларда қарама-қарши оёқда ўйнайдиган футболчилардан ҳам фойдаланамиз: ўнг қанотда Консейсау ёки Педру Нету, чапда Рафаел Леау. Нуну Мендешдан, чизиқлар орасида еса Бруну Фернандеш, Бернарду Силва, Жоау Феликс ёки Тринкандан фойдаланишимиз мумкин. Бу муаммо емас. Терма жамоамизнинг енг кучли жиҳати ва бойлиги шундаки, бизда танлов имконияти кўп. Ўйин ҳолатидан, футболчиларнинг спорт формасидан ва рақибдан келиб чиқиб тўғри қарор қабул қилишимиз керак. Ҳозирги вақтда якка тартибда шуғулланган Томаш Араужудан ташқари барча ўйинчилар майдонга тушишга тайёр. Томаш бу ўйинни ўтказиб юборади, аммо кейинги баҳсда сафга қайтишига умид қиляпман. Рубен Диаш ҳам сафга қайтди. Барча футболчилар, хоҳ асосий таркибда, хоҳ захирадан қўшилиб жамоага ёрдам беришга тайёр. Сўнгги уч ярим йил ичида Португалия терма жамоаси айнан турли хил комбинатсиялар ва тактик егилувчанликдан унумли фойдаланиб келмоқда.– Рубен Диаш ҳақида гапириб ўтдингиз. Тажрибали футболчи сифатида у Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушса, қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Португалия кўпроқ олдинга боришини ва Ўзбекистон еҳтиёткорроқ ўйнашини ҳисобга олсак, унга кўп ҳам иш тушмаслиги мумкин...– Биз ўйин қийин ва рақобатбоп бўлишини кутяпмиз, чунки Ўзбекистон Колумбияга қарши ўйинда буни исботлади. Рақибни қаттиқ ҳурмат қиламиз. Бу шунчаки ўртоқлик ўйини емас, балки йирик мусобақадир ва фақат майдондаги 11 киши емас, балки 27 нафар футболчимизнинг барчаси диққат-еътиборини жамоани кучайтиришга қаратган. Сўнгги тўрт кун ичида футболчилардаги ажойиб иштиёқни кўрдим. Рубен Диаш биринчи ўйинда майдонга тушмаган бўлса-да, бу жараёнда жуда муҳим рол ўйнади. Бизда катта тажрибага ега олти нафар сардор бор ва улар қийин дамларда катта ёрдам беришади. Енг муҳими шу. Жамоада ғазаб бор еди, аммо барча масъулиятни ўз бўйнига олди ва тезроқ ўз устимизда ишлаб, енг юқори даражамизга чиқишга диққатни қаратди. Ертага Ўзбекистон, кейин Колумбия билан ўйнаймиз, шундан сўнггина ўтган учта ўйинга баҳо бериб, аслида қандай ҳолатда еканимизни кўриб чиқамиз. Ертага шунчаки майдонга тушиб ғалаба қозонамиз деб ўйласак, қаттиқ янглишамиз.– Футболчилар, журналистлар ва мухлислар ўртасидаги муҳит сиз хоҳлагандан кўра бироз кескинроқ еканини сезяпсизми? Бунга нафақат Португалиянинг ёмон ўйини, балки Рубен Диашнинг бир неча кун олдинги матбуот анжуманидаги фикрлари ҳам сабаб бўлдими? Бу кескин муҳит Португалиянинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига қандай таъсир қилиши мумкин?– Биринчи навбатда шуни айтишим керакки, Португалияга келган биринчи кунимдан бери "шовқинсиз", яъни босим ва муҳокамаларсиз бирорта ҳам ўйин ўтказмадим. Биз тажрибали, диққатни жамлаган ва масъулиятли жамоа еканимизни майдонда кўрсатганмиз. Бу – жаҳон чемпионати, бу ерда "шовқин" бўлиши табиий ҳол. Футболчилар учун ким терма жамоа билан бирга еканини ва ким қарши еканини тушуниб етиш жуда муҳим. Кийиниш хонасидаги асосий мақсад – масъулиятни ҳис қилиш, тўғри ёндашувни кўрсатиш ва ўсиш учун ўзини танқид қила олишдир. Мен айнан шуни кўряпман. Биз диққатимизни жамлаганмиз ва аввалгидан ҳам кучлироқмиз. Жамоа ҳозир мусобақага келган пайтидагидан кўра жипслашган. Ташқаридаги шовқин-суронлар кийиниш хонасига кира олмайди, бунга кафолат бераман.– Бу янги вазият емас, қачонки танқид бўлса, барча ўқлар асосан Роналдуга қаратилади. Гоҳида бу адолатсиздай туюлади, чунки бошқа футболчилар ҳам яхши ўйнамаган бўлади. Сардор бунга қандай муносабатда бўляпти? Унинг тажрибаси ва ички муҳит ҳақида нима дея оласиз?– У ҳақиқий ўрнак бўладиган сардор. У жуда катта тажрибага ега сардордек муносабат билдиряпти ва биз унинг тажрибасидан унумли фойдаланишимиз керак. Бу унинг олтинчи жаҳон чемпионати. Биз 21 мавсумдан бери терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган инсон ҳақида гапиряпмиз. Унда ўсишга ва жамоага ёрдам беришга бўлган иштиёқ ҳали ҳам жуда юқори. У кийиниш хонасида барча учун намунадир.– Терма жамоа сизнинг бошқарувингизда Миллатлар лигасида Германия ва Испанияга қарши жуда яхши ўйинлар ўтказди, лекин ўтган ҳафта Конгога қарши ўйиндаги каби ёмон ўйинлар ҳам бўлди. Бу фарқни қандай тушунтирасиз? Португалия Ўзбекистонга қарши баҳсга тайёр еканлигига қандай кафолат берасиз?– Енг муҳими – барқарорлик. Футболда шундай бўлиб туради: баъзан яхши ўйнайсиз, баъзан еса унчалик емас. Лекин бу жамоанинг барқарорлигини унутмаслик керак. Сўнгги 40 та ўйинда жамғарилган очколар ва урилган голлар фоизи бўйича терма жамоа тарихидаги енг яхши кўрсаткичга ега жамоа ҳақида гапиряпмиз. Футболчилар ҳурматга лойиқ. Футбол шундай, ҳар доим ҳам чиройли ўйин кўрсатиб бўлмайди. Ўйин қовушмаган пайтда мағлуб бўлмаслик ва кийиниш хонасидаги рақобатбардошлик руҳини сақлаб қолиш муҳим. Ертага янги ўйин. Чемпион доим ҳам барча ўйинларда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонавермайди. 2010 йилда Испания биринчи ўйинда Швейтсарияга ютқазган, аммо якунда жаҳон чемпиони бўлган. Футбол – бу деталлар ва майда жиҳатлардан иборат. Ўйлайманки, биринчи ўйиндаги тажрибадан сўнг жамоа руҳий томондан анча кучли ва тайёр ҳолатда. Ўзбекистон – бизга яхши таниш жамоа, саралаш босқичида уларга ўхшаш услубдаги жамоаларга қарши ўйнаганмиз. Рақибни қаттиқ ҳурмат қиламиз, ертага диққатимизни дастлабки 20 дақиқаликдаги яхши ўйинимизни бутун 90 дақиқа давомида кўрсатишга қаратамиз.– Боя "шовқин" ҳақида гапирдингиз. Жавобингиздан шундай туюлдики, бу сизни безовта қиляпти ёки буни адолатсизлик деб ҳисоблаяпсиз. Нега бундай муносабат билдиряпсиз?– ЙЎқ, умумий маънода бунга қаршилик қилолмайсиз. Ҳар доим шовқин бўлади, ижобий ва салбий фикрлар янграйди. Натижага ериша олмаганингизда танқидлар бўлиши табиий ҳол. Мен биринчи ўйиндаги дурангдан кейин менга гул беришларини кутмагандим. Бироқ баъзи гап-сўзлар адолатсиз ва мантиққа тўғри келмайди. Улар бизнинг кундалик ишимизга халақит бермайди, лекин айнан мана шундай қийин дамларда ҳақиқий чемпион жамоалар шаклланади. Миллатлар лигасида ғолиб чиққанда мақташ осон, аммо қийин дамларда бирлашиш муҳимроқ. Мен бунга табиий жараён сифатида қарайман.– Ўйиндан кейинги футболчилардаги ғазаб ҳисси ҳақида гапирдингиз. Шу барча танқидлардан сўнг, футболчиларда Ўзбекистонга қарши ўйинда ўзларини кўрсатиш ва нега бу мусобақа фаворитларидан бири еканликларини исботлаш истаги борми?– Мен доим футболчиларимизнинг ўз ишига бўлган юқори садоқати ҳақида гапираман. Ўзбекистонни мағлуб етиш бизнинг мақсадимиздир, лекин бу сўнгги кунлардаги воқеаларга жавоб қайтариш учун емас, балки ушбу футболчиларнинг терма жамоа либосини кийишдан фахрланишлари ва шу пайтгача қилган меҳнатлари учундир. Биз бу ерга аниқ мақсадлар билан келганмиз. Мусобақа талаблари жуда юқори: вақт минтақалари, парвозлар ва албатта, рақибларнинг кучи. Осон ўйинлар бўлмаслигини кўриб турибмиз. Жамоа диққатини жамлаган ва яхши ишламоқда, биз сўнгги кунларда руҳан анча ўсдик.– Ертага таркибда ўзгаришлар қилсангиз, бу Конго билан ўйиндаги камчиликлар туфайли бўладими ёки Ўзбекистоннинг ўйин услуби сабаблими?– Мен юқорида айтиб ўтдим: биринчи ўйиндаги дастлабки 20 дақиқалик яхши, ундан кейинги 25 дақиқалик еса худди ўша футболчилар билан ва худди ўша рақибга қарши жуда ёмон ўтди. Шунинг учун биз тўғирлашимиз ва яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Майдонга тушган футболчиларнинг ҳаракатидан кўнглим тўлди. Биз ҳар бир ўйинга рақибдан ва ўз ўйинчиларимизнинг ҳолатидан келиб чиқиб тайёргарлик кўришимиз керак. Таркибдаги ўзгаришлар биринчи ўйиндаги ҳиссиётларга берилиб емас, балки совуққонлик билан ва жамоамиз мақсадига еришиши учун қилинган тактик юриш бўлади.– Ўзбекистон терма жамоаси йиғинида Фабио Каннавародан интервю олгандик. Португалия гуруҳдаги енг кучли жамоа ҳисобланади. Сизда фақат ҳимояланиш емас, балки бошқа ўзига хос режалар ҳам борми? Ўзбекистоннинг заиф томони нимада деб ўйлайсиз?– Идеал жамоа мавжуд емас. Тўпни назорат қиладиган ва ҳужумкор ўйнайдиган жамоалар стандарт вазиятларда ёки қарши ҳужумда очиқ бўлиб қолиши мумкин. Тўпсиз яхши ташкиллаштирилган ўйин кўрсатадиган жамоаларда еса бошқа жиҳатларда муаммолар бўлади. Фабио Каннаваронинг тажрибасини ва ўз жамоаси билан қилаётган ишини қаттиқ ҳурмат қиламиз. Йирик турнирларда катта босим ва умидларсиз иштирок етадиган жамоаларга қарши ўйнаш доим қийин, чунки Ўзбекистон учун бу ерга етиб келишнинг ўзи катта байрам. Уларни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва бизни қийин ўйин кутаётганини тушуниб турибмиз. Ҳар қандай жамоанинг кучли ва заиф томонлари бор.– Олдинги кунги дурангдан сўнг Криштианунинг ҳимоячиларни чалғитишдаги ўрнини ҳимоя қилдингиз. Унинг ёпиқ ҳимояга қарши ўйинда қандай фойдаси тегиши ҳақида батафсилроқ гапириб берсангиз.– Биз тўпга егалик қилишни, рақибга тезда прессинг уюштириб, тўпни қайтариб олишни хоҳлайдиган жамоамиз. Тўп ўзингизда бўлганда рақиб яримида характер ва совуққонлик билан ҳаракат қилишингиз керак. Айниқса, ёпиқ ҳимояга қарши ўйнаганда, сўнгги паллада бўш ҳудудларни оча оладиган футболчи керак ва Криштиану бу борада тенгсиздир. Рақамлар ҳам буни тасдиқлайди. Унинг ўзига хос ҳаракатлари орқали биз ҳужумнинг якуний фазасини кескинлаштира оламиз.– Ушбу гуруҳнинг даражаси ҳақида фикрингизни билмоқчи едим. Колумбия, Конго Демократик Республикаси ва кейинги рақибингиз ҳақида нима дея оласиз?– Жаҳон чемпионатларида ҳиссиётлар катта рол ўйнайди. Баъзи жамоалар бундан илҳомланиб, ўз имкониятларидан юқорироқ ўйин кўрсатади, баъзиларига еса босим ва ҳаяжон ҳалақит беради. Шунинг учун рақиблар қандай ҳолатда бўлишини олдиндан айтиш қийин. Колумбиянинг салоҳияти ҳаммамизга маълум – уларда ажойиб яккакакурашчилар бор ва мураббий тизимни яхши шакллантирган. Улар чизиқлар орасидаги масофани яхши сақлашади, транзитсияларда тезкор ва стандарт вазиятларда хавфли. Умуман олганда, жуда мукаммал жамоа.– Олти нафар етакчи борлигини айтдингиз. Улар кимлар ва жамоадаги ўрни қандай?– Аслида етакчиларимиз ундан ҳам кўп. Ҳар кунги машғулот ва кийиниш хонасидаги ўзини тутиш орқали лидерлик хусусиятини кўрсатиш мумкин. Аммо биз терма жамоа сафида енг кўп ўйин ўтказган олти нафар футболчидан иборат етакчилар гуруҳи билан ишлаймиз. Булар – Криштиану Роналду, Бернарду Силва, Бруну Фернандеш, Рубен Диаш, Рубен Невеш ва Жоау Канселу.– Криштианунинг позитсияси ва жамоага мослашуви кўп муҳокама қилинмоқда. Жаҳон чемпионатида еътибор марказида бўлган бир пайтда уни кўпроқ "оч" ушлаб туряпсизми ёки хотиржамми?– У жуда тажрибали футболчи ва бу унга ёрдам беради. У диққатни қандай жамлаш, тикланиш ва машғулотларга тайёргарлик кўриш борасида барчамизга ўрнакдир. Бу унинг олтинчи жаҳон чемпионати. Лекин бу биринчи ўйиндан кейинги умумий умидсизлик ҳиссини йўққа чиқармайди. Айнан шу умидсизлик ҳисси кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш учун енг яхши турткидир. Ертага илк дақиқалардан бошлаб биринчи ўйиндаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда, юқори даражада ўйнашга тайёр жамоани майдонда кўришимизга ишонаман.– Кичик жамоаларнинг грандларни ҳайратда қолдириши бу уларнинг ўсишидан дарак берадими ёки кучли жамоаларнинг пасайишиданми?– Менимча, бугунги кунда бундай сюрпризлар оддий ҳолга айланди. Технологиялар туфайли ҳар қандай жамоа, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик, ўйинга тактик ва техник жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўриши мумкин. Биз барча кўрсаткичларни: тезлик, бўш зоналардан фойдаланиш, якуний зонага қандай кириб боришни ўлчай оламиз. Агар ўйин бир текис кечса ва рақиб тайёрланган режа бўйича ўйнаса, ҳар қандай жамоа рақобатбардош бўла олади. Бу технологияларнинг ривожлангани ва мураббийларнинг ўз устида кўпроқ ишлаётганининг натижасидир.– Бошқа жамоаларнинг ўйинидан илҳомланиб, бирор тактикани ўзлаштириб оласизми?– Илҳом олиш учун турнирни кузатиб ўтириш бироз кеч деб ўйлайман. Бизнинг бунга вақтимиз йўқ. Бизда таҳлилчилар жамоаси бор ва ҳар бир қадам олдиндан тайёрланган. Енг катта маълумот ва илҳом манбаи – бу бизнинг машғулот майдонимизда содир бўлаётган жараёнлардир. Қайси футболчи ўзини қанчалик яхши ҳис қиляпти, кимнинг мавсуми яхши ўтди ва ким тетик – шуларни кузатишимиз керак. Бошқа ўйинларни томоша қилиб, ундан ниманидир олишга вақтимиз йўқ.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0