Франтсия — Ироқ учрашуви жаҳон чемпионатлари тарихидан жой олди
Таҳририят
•
•
3
Жамоалар "Линколн Файненшел Филд" (Филаделфия, АҚШ) стадионида тўп суришди. Унда 3:0 ҳисобида европаликлар ғалаба қозонишди. СпортйТВ маълумотларига кўра, ушбу учрашув дунё биринчиликлари тарихидаги енг узоқ давом етган ўйин бўлди.Учрашув тўрт соатга чўзилди. Еслатиб ўтамиз, биринчи бўлим якунига келиб Филаделфияда кучли ёмғир бошланди, шу сабабли ўйиннинг иккинчи ярмини икки соатга кечиктиришга тўғри келди. Штат қоидаларига кўра, футболчиларнинг майдонга қайтиши сўнгги момақалдироқ овозидан кейин камида 30 дақиқа ўтгунга қадар ортга сурилиши лозим.Франтсия "И" гуруҳи турнир жадвалида биринчи ўринни егаллаб турибди. Жамоа икки ўйинда олти очко жамғариб, ЖЧ плей-офф босқичидаги иштирокини кафолатлади. Навбатдаги ўйинда Франтсия терма жамоаси 26 июн куни Норвегияга қарши майдонга тушади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0