"Реал" Бернарду Силва билан шартнома имзолаганини еълон қилди
Таҳририят
•
•
4
У "Манчестер Сити" билан тузилган шартнома муддати тугагач, фаолиятини Мадридда давом еттирадиган бўлди.Силва ва "Реал" 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.Аввалроқ ОАВ футболчининг "Реал"даги йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил етиши ҳақида хабар берган еди. Шунингдек, ўйинчи 10 миллион евро миқдорида имзо бонуси олади, унинг агенти Жорже Мендеш ва отаси еса яна 10 миллион евро комиссия тўловига ега бўлади.Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 2017 йилдан буён инглиз клубида тўп сурган футболчи жами 19 та совринни, шу жумладан 6 та АПЛ титули ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0