Куртуа "Реал"даги келажаги ҳақида гапирди
Таҳририят
•
•
6
11 май куни белгиялик дарвозабон 34 ёшга тўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.“Менинг келажагим? 30 ёшга тўлганингда, "Реал"да шартномалар фақат бир йилга узайтирилади. Шунинг учун мен бу борада мутлақо хотиржамман. Агар мен аввалгидек ўйнашда давом етсам, узайтириш муаммо бўлмайди. Аммо "Реал" — елита даражасидаги клуб. Қачондир улар менинг ўринбосарим ҳақида ўйлашларига тўғри келади”, — деди Куртуа.Куртуа 2025/26 йилги мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди. У 17 учрашувда “нол”га ўйнади. Трансфермаркт дарвозабоннинг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0