Арбелоа АПЛ клубига бош мураббий бўлишга яқин
Таҳририят
•
•
2
"Фулхем" ва Алваро Арбелоа ўртасидаги музокаралар муваффақиятли кечмоқда. Испаниялик мураббий Оскар Рибот, Луис Алонсо ва Лондон клуби вакиллари ўртасидаги сўнгги алоқалардан сўнг иккала томон ҳам келишувга оптимизм билан яқинлашмоқда. Баъзи тафсилотлар ҳали келишиб олиниши керак, аммо умумий кайфият ижобий ва яқин кунларда томонлар келишувга еришишига ишонч бор.9 июн, сешанба куни "Реал" 43 ёшли Алваро Арбелоанинг бош мураббийлик лавозимини тарк етганини еълон қилди. Арбелоа 2026 йил январидан бери "қаймоқлилар"ни бошқараётганди."Фулхем" Англия Премер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсумини 11-ўринда якунлади. Жамоа 38 ўйинда 52 очко тўплади. "Арсенал" мамлакат чемпиони бўлди (85).
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0