Fidbol.net

Кутилмаганда Родри "Барселона"га ўтишни хоҳлаб қолди ва шартнома шартларини келишиб олди

Таҳририят 7
Kutilmaganda Rodri "Barselona"ga oʻtishni xohlab qoldi va shartnoma shartlarini kelishib oldi
Марcа журналисти Маттео Мореттонинг хабар беришича, Родри "Барселона" билан шартноманинг молиявий шартларини келишиб олди. Манбанинг сўзларига кўра, "Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Реал" музокараларда ҳал қилувчи қадам ташлашини кутишдан чарчаган. "Барселона" футболчини унинг трансфери бўйича инглиз клуби билан фаол музокаралар олиб боришга тайёрлигига ишонтирди. Яқин соатлар ичида каталонияликлар "Манчестер Сити" билан расман боғланишади. Фабрис Хокинснинг маълумотларига кўра, 60–70 миллион евро атрофидаги таклиф "шаҳарликлар"нинг талабларини қондириш учун етарли бўлиши мумкин. Журналистнинг қайд етишича, Родри "Реал"га емас, балки "Барселона"га ўтишни афзал кўради ва бу ҳақда ҳам "Манчестер Сити", ҳам мадридликлар клуби хабардор. 30 ёшли ярим ҳимоячи "Барселона"нинг ўйин услубида ўзини максимал даражада кўрсата олишига ишонади. Енди кўк-анорранглилар битимни амалга ошириш учун зарур молиявий ресурсларни топишлари керак бўлади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг