Ендрик А Серия жамоасига ўтиши мумкин
Таҳририят
•
•
1
“Cорриере делло Спорт” маълумотига кўра, бразилиялик футболчига "Милан" ва "Рома" қизиқиш билдирмоқда.20 ёшли Ендрикнинг "Реал"да етарлича ўйин амалиётига ега бўлмаётгани Бразилияда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Нашр маълумотига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти футболчига январда янги жамоа топишни маслаҳат берган."Милан" ёзги трансферлар ойнасида ҳам Ендрикни қўлга киритишга қизиққан ва унинг агентлари билан учрашган еди. "Россонери" қишда трансферни амалга оширишга яна бир бор уриниб кўриши мумкин. "Рома" ҳам номзодлар қаторида."Реал" футболчини сотишга тайёр емас, аммо уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Яқин ҳафталарда Жозе Моуриню Ендрик билан биргаликда унинг келажаги бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.Ендрик жорий мавсумда Ла Лиганинг атиги битта учрашувида майдонга тушди ва 86-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0