Fidbol.net

Рашид Ғофуров: "Қанча яхши ўйнасангиз, натижа ҳам яхши бўлади"

Таҳририят 3
Rashid Gʻofurov: "Qancha yaxshi oʻynasangiz, natija ham yaxshi boʻladi"
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Яйпан" бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок етди.- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Аввало "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. "Пахтакор" - бу "Пахтакор". Рақиб жамоадан 5-6 нафар футболчининг терма жамоага чақирилганини билардик. Нима бўлган тақдирда ҳам "Пахтакор" - чемпионликни, олдига юқори вазифаларни қўядиган жамоа. Шу сабабли захира ўриндиғи ҳам кучли, улар бошқа жамоаларга қарши бемалол ушбу таркиб билан ўйнай олади. Бугун ҳам ўз исботини топди.Футболчиларимиз босимга тушиб қолишди, биз "Пахтакор" стадионида ўйнашга қийналдик. Сўнгги 15-20 дақиқаликдаги ўйинни йигитлар ўз миясига сингдирса, исталган жамоага қарши бемалол ўйнай оламиз. Дастлабки 15 дақиқада гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик, кейин еса хатолар кўпайиб кетди.- "Пахтакор" бугун терма жамоага кетмаган футболчилардан иборат таркиб тузди. Кубокда Суперлиганинг бошқа жамоаларига назар ташласак, кўп жамоалар аралаш таркибни ёки ёшларни синаб кўрмоқда. Рақибнинг бугунги таркиби Сиз учун қанчалик сюрприз бўлди?- Шундай бўлишини кутгандим. Чунки "Лочин" "Локомотив"ни, "Ғазалкент" "Динамо"ни мағлуб етди. Суперлига жамоаларидан Кубокда қийналган ҳам бор. Шуни инобатга олган ҳолда Камолиддин Тожиев Кубокни хавф остига қўйгиси келмади деб ўйлайман. Ўз олдига қўйилган вазифага бошидан жиддий қаради. Ёшларни қўйиб, кейин натижа учун тажрибалиларни емас, бирданига тажрибали футболчилар орқали ҳисобни ҳал қилишни ўйлади. Ўйиндан аввал қайдномани кўрганимда, бу жанговар таркиб еканлигини билдим.- "Яйпан" Кубокда ўз олдига мақсад қўйганми? Чунки гуруҳдаги қолган икки рақиб билан бемалол ўйнаса бўлади.- Гуруҳдан чиқиш биз учун мақсад қилиб қўйилгани йўқ. Лекин йигитлар яхши ўйин кўрсатиб, гуруҳдан чиқишни ўйламоқда. Қанча яхши ўйнасангиз, натижа ҳам яхши бўлади. Сиз айтаётган "Каттақўрғон" ва "Сурхон" орқали бу гуруҳ енг кучлиси бўлиб қолди. "Каттақўрғон" Пролигада бўлса-да, ўз олдига вазифа қўйган, таркибида Суперлигага тортадиган футболчилари бор. Муаммоларга дуч келган бўлса ҳам "Сурхон" Суперлигада ўйнайди. Майдонга тушгандан кейин ташқи муаммолар ҳаёлдан чиқиб кетади. Ушбу жамоалар ичида бироз нозикроғи биз бўлсак керак. Шу сабабли ушбу жамоаларга қарши ўйинлар биз учун иштиёқ ва тажриба бўлади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг