Fidbol.net

Суперлига. "Қўқон-1912" сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб етди

Таҳририят 4
Superliga. "Qoʻqon-1912" safarda "Bunyodkor"ni magʻlub etdi
Суперлига18-тур“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 0:1Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00Бош ҳакам: Достон РаҳмоновЕрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур ЙЎлдошев, Сардор УмрзақовЗахира ҳаками: Севдиёр ҲамрақуловНазоратчи: Бобур ҲайдаровВАР: Фирдавс НорсафаровАВАР: Акмал ҒиёсовКомиссар: Маъмур СултоновГол: 0:1 – 3, Шота Гвазава (Силванус Нимели)“Бунёдкор”: 16.Федерико Ботти, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Дмитрий Плетнёв (56.Абдулқодир Мирфайзиев, 87), 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев (31.Абдураҳмон Сулаймонов, 81), 13.Муҳаммад Ҳакимов, 20.Абдулфайз Бобомуродов (39.Фаҳриддин Муҳаммадов, 46), 21.Носиржон Абдусаломов, 27.Ислом Анваров, 45.Шамсиддин Турсунмаҳамадов (88.Миркамол Аннаматов, 87), 66.Азизбек Тўлқунбеков.Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 47.Бунёд Баҳодиров, 74.Иван Букрин, 81.Абдусамир Илҳомов, 97.Муҳаммадали Адҳамов."Қўқон-1912": 13.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров (21.Ғуломҳайдар Гулямов, 83), 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов (69.Егор Кондратюк, 83), 8.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев (20.Иқболжон Маликжонов, 73), 11.Силванус Нимели, 14.Иброҳим ЙЎлдошев, 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 89), 44.Андро Гиоргадзе, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 83)Захира: 1.Рустам Нортожиев, 22.Тома Табатадзе, 71.Елбекжон ЙЎлчиев, 90.Акбар Ўктамов.Огоҳлантиришлар: Аслиддин Тоштемиров (27), Дмитрий Плетнёв (58), Шота Гвазава (60)🏁 90+4-дақиқа. Учрашув якунланди! Тошкентда кечган шиддатли баҳсда "Қўқон-1912" жамоаси "Бунёдкор" устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонларга муҳим ғалабани тақдим етган ягона голга 3-дақиқада Шота Гвазава муаллифлик қилди.⏱ 90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.🔄 89-дақиқа. "Қўқон-1912" таркибида навбатдаги ўзгариш: Шаҳзод Акрамов ўрнига майдонга Зафар Ҳакимов тушди.🔄 87-дақиқа. "Бунёдкор" таркибида иккита ўзгариш амалга оширилди:* Шамсиддин Турсунмаҳамадов ўрнига Миркамол Аннаматов;* Дмитрий Плетнёв ўрнига Абдулқодир Мирфайзиев майдонга тушди.🔄 83-дақиқа. "Қўқон-1912" таркибида бирданига учта ўзгариш амалга оширилди:* Жавоҳир Сидиқов ўрнига Егор Кондратюк;* Аслиддин Тоштемиров ўрнига Ғуломҳайдар Гулямов;* Муҳаммаданас Хасанов ўрнига Жавоҳир Ҳусанов майдонга тушди.🔥 82-дақиқа. Хавфли вазият! Ислом Анваров узоқ масофадан чап оёқда кучли ва аниқ зарба йўллади. "Қўқон-1912" дарвозабони Раҳимжон Давронов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.🔄 81-дақиқа. "Бунёдкор" таркибида навбатдаги ўзгариш: Сардор Абдунабиев ўрнига Абдураҳмон Сулаймонов майдонга туширилди.🔄 73-дақиқа. "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш юз берди: Шоҳруҳ Гадоев майдонни тарк етди, унинг ўрнига Иқболжон Маликжонов ўйинга қўшилди.🔥 71-дақиқа. Хавфли вазият! Фаҳриддин Муҳаммадов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, чап оёқда кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза тўсини устидан бироз баландлаб ўтиб кетди.68-дақиқа. Шоҳруҳ Гадоев қулай вазиятга чиқиб бориб, ўнг оёқда кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди.64-дақиқа. "Бунёдкор" футболчилари навбатдаги ҳужумни ташкил етди. Амир Тўрақулов узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.🟨 60-дақиқа. Шота Гвазава рақиби Дмитрий Плетнёвга нисбатан спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани учун бош ҳакам Достон Раҳмонов томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.🟨 58-дақиқа. Дмитрий Плетнёв Шаҳзод Акрамовга нисбатан қўполлик ишлатиб, рақибини тўхтатиб қолди. Бош ҳакам "Бунёдкор" ярим ҳимоячисини сариқ карточка билан жазолади.🔥 55-дақиқа. Хавфли вазият! Азизбек Тўлқунбековнинг ажойиб узатмасидан сўнг Носиржон Абдусаломов жарима майдони ичида рақибини чалғитиб, чап оёқда олис пастки бурчакни нишонга олди. Раҳимжон Давронов маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтаришга еришди ва хавфни бурчакка чиқариб юборди.54-дақиқа. Жавоҳир Сидиқов бурчак зарбасидан тўпни жарима майдонига оширди. Ҳаводаги курашда устун келган Иброҳим ЙЎлдошев бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.51-дақиқа. "Бунёдкор" футболчилари ҳужумга ўтди. Дмитрий Плетнёв қулай вазиятдан зарба йўллади, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади.⏱ 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.🔄 "Бунёдкор" таркибида танаффусда ўзгариш юз берди: Абдулфайз Бобомуродов ўрнига майдонга Фаҳриддин Муҳаммадов тушди.⏸ 45+2-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Томонлар танаффусга "Қўқон-1912" жамоасининг кичик устунлиги билан йўл олмоқда – 0:1.45-дақиқа. Абдулфайз Бобомуродов ўнг қанотдан марказга томон силжиб, чап оёқда кучли зарба йўллади. Рақиб ҳимоячисига теккан тўп йўналишини ўзгартириб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.42-дақиқа. Муҳаммаданас Хасанов жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширди, аммо "Бунёдкор" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф етди.35-дақиқа. "Қўқон-1912" жамоаси тезкор қарши ҳужумга ўтди. Силванус Нимели дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин еди, бироқ ўз вақтида олдинга чиққан посбон Федерико Ботти хавфни сезиб, тўпни аутга тепиб юборди.32-дақиқа. Дмитрий Плетнёв жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни шериклари томон етказиб берди. Аммо жарима майдони ичида ҳеч ким тўпга тегина олмади ва у майдон ташқарисига чиқиб кетди.🟨 27-дақиқа. Аслиддин Тоштемиров рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб, Носиржон Абдусаломовга нисбатан қоидани бузди. Учрашув бош ҳаками қўқонликлар ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатди.25-дақиқа. Муҳаммаданас Хасанов жарима зарбасидан тўпни рақиб дарвозаси томон оширди. Жарима майдони ичида Андро Гиоргадзе бош билан зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.22-дақиқа. Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани боис, бош ҳакам учрашувни вақтинча тўхтатди. Футболчиларга сув ичиб, салқинланиб олиш учун қисқа танаффус берилди.14-дақиқа. Жавоҳир Сидиқов бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказиб берди. "Бунёдкор" ҳимоячилари юзага келган хавфли вазиятда тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига узоқлаштирди.9-дақиқа. Қўқонликларнинг навбатдаги ҳужуми. Силванус Нимели узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячи Сардор Раҳмонов тўп йўлига тўғоноқ бўлиб, хавфни бартараф етди.⚽️ 3-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди. Силванус Нимелининг узатмасидан сўнг Шота Гвазава жарима майдони чизиғи устидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади – 0:1.⏱ 1-дақиқа. "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов хуштагини чалиб, ўйинни бошлаб берди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг