ПСЖ Ян Диомандени нима сабабдан сотиб олишга бўлган уринишлардан воз кечганини тушунтирди
Таҳририят
•
•
5
Аввалроқ журналист Фабритсио Романо футболчи "Реал" ўйинчисига айланиши ва яқин вақт ичида Мадрид клубида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар берган еди."Бугун оқшом "Пари Сен-Жермен" расман ўз ниятларидан воз кечди ва Ян Диоманде бўйича барча музокараларни тўхтатди. Сўралаётган трансфер суммаси, шунингдек маош бўйича талаблар мутлақо номутаносиб еди ва бозорни беқарорлаштириши мумкин еди. ПСЖ ўзининг қатий молиявий бошқарув ва таркиб мувозанати принтсипларидан воз кечмайди. Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби ва сўнгги йилларнинг енг совриндор клуби бўлмиш "Пари Сен-Жермен" инфлятсион ўйинларга ёки айрим воситачиларнинг найрангларига учиб кетмайди. Клуб трансфер бозоридаги ўз стратегиясини хотиржам ва ишонч билан давом еттиради", — дея Франтсуз клубининг баёнотини "Марcа" келтиради.Якунланган мавсумда Диоманде барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. "Трансфермаркт" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил етади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0