Fidbol.net

Плеттенберг "Лейптсиг" Диоманде учун "Реал"дан сўраган суммани ошкор қилди

Таҳририят 7
Plettenberg "Leyptsig" Diomande uchun "Real"dan soʻragan summani oshkor qildi
Бу ҳақда журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.Манба маълумотига кўра, Германия клуби 19 ёшли форварднинг нархини бир қатор қўшимча бонусларсиз 120 миллион евро қилиб белгилади. Таъкидланишича, Мадрид клубининг таклифи 100 миллион еврони ташкил етган еди. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом етмоқда. Агар фавқулодда ҳеч нарса юз бермаса, томонлар бугун, 29 июл куни битим тафсилотларини муҳокама қилишади.Таъкидланишича, ўйинчининг ўзи жамоани ўзгартиришга рози ва мадридликлар сафида тўп суриш ниятида.Диоманде 2025 йилдан бери "Лейптсиг" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у 36 та ўйинда иштирок етиб, 13 та гол урди ва ўнта голли узатмага муаллифлик қилди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Кот-д’Ивуар терма жамоаси Норвегияга мағлуб бўлиб (1:2), 1/16 финалда ўз иштирокини якунлади. Ҳужумчи турнирда тўртта учрашув ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди. "Трансфермаркт" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати — 90 миллион евро. Германия клуби билан амалдаги шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг