Пейж трансфери учун жиддий рақобатчилар пайдо бо‘лди
Таҳририят
•
•
10
«Манчестер Юнайтед» «Лестер»нинг ёш ярим ҳимоячиси Луис Пейжни трансфер қилиш учун жиддий рақобатга дуч келиши мумкин. ТЕАМталк хабарларига ко‘ра, «Боруссия Дортмунд» вакиллари 18 ёшли футболчини «Стокпорт Каунти»га қарши учрашувда кузатган.
Пейж «Лестер»нинг 4:3 ҳисобидаги г‘алабасига икки голли узатма билан ҳисса қо‘шиб, скаутларда яхши таассурот қолдирган.
Унга «Манчестер Юнайтед»дан ташқари «Манчестер Сити», «Ливерпул», «Евертон», «Нюкасл» ва «Сандерленд» ҳам қизиқиш билдирмоқда, «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенхем» ҳам футболчини кузатаётгани айтилган.
«Манчестер Юнайтед» ёздаёқ Пейжни о‘з сафига қо‘шишга уринган. Бироқ «Боруссия Дортмунд»нинг ёш иқтидорларни ривожлантиришдаги тажрибаси инглиз клуби учун жиддий рақобат бо‘лиши мумкин.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0