Fidbol.net

«Ал-Ҳилол» Жота номини бақирган «Ал-Таавун» мухлислари устидан шикоят қилди

Таҳририят 6
«Al-Hilol» Jota nomini baqirgan «Al-Taavun» muxlislari ustidan shikoyat qildi
«Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони футбол федерасиясига «Ал-Таавун» мухлислари устидан расмий шикоят қилди. Миллий чемпионатнинг 7-туридаги «Ал-Таавун» — «Ал-Ҳилол» (0:6) учрашуви вақтида мезбонларнинг бир нечта мухлиси меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рубен Невешни провокасия қилиш мақсадида Диогу Жотанинг номини бақирган. «Ал-Ҳилол» бундай ҳаракатларни кескин қоралайди, айниқса улар футболчилар ёки уларнинг оила а’золарига дахл қилса ёки шахсий ҳақоратга қаратилган бо‘лса. Биз о‘йиннинг барча иштирокчиларига ҳурмат ва қадр-қиммат сақланадиган спорт муҳитини яратиш зарурлигини та’кидлаймиз. «Ал-Ҳилол» низомда белгиланган тартиб-таомилларни бошлади ва юз берган воқеа юзасидан Саудия Арабистони футбол федерасиясига шикоят юборди. Бу орқали клуб ва футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бундай қоидабузарликлар амалдаги қоидалар асосида ко‘риб чиқилишини та’минлашни мақсад қилган», — дейилади клуб баёнотида. Невеш ва Жота яқин до‘ст бо‘лган. Улар «Порту», «Вулверхемптон» ва Португалия терма жамоасида бирга о‘йнашган. Диогу Жота 2025 йил 3 июл куни 28 ёшида автомобил ҳалокатида вафот етган. Жота билан бирга машинада унинг акаси Андре Силва ҳам бо‘лган. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг