Fidbol.net

ЎзПФЛга раҳбар сайланади

Таҳририят 7
OʻzPFLga rahbar saylanadi
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставининг 5.11-бандига мувофиқ, Лига бош директорини тўрт йил муддатга лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси президенти ёки Ассотсиатсия Ижроия қўмитасининг тақдимномасига асосан Лига Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланган.Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси президентининг тақдимига биноан, Лига Ижроия қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 03-сонли йиғилиш баёни билан Имомхўжаев Диёр Аброрович 2022 йилнинг 31 мартдан бошлаб тўрт йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори етиб тасдиқланган. Ендиликда, Ассотсиатсия президенти ёки Ассотсиатсиянинг Ижроия қўмитаси Лига бош директорлигининг кейинги тўрт йиллиги учун номзод ёки номзодларни Лига Ижроия қўмитасига тақдим етиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалани Ассотсиатсия кун тартибига киритишни сўраб мурожаат қилди.Қайд етиш керак, Лига бош директори Диёр Имомхўжаев бир вақтнинг ўзида ҳам Ассотсиатсия, ҳам Лига Ижроия қўмиталари аъзоси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, у Лига бош директорлиги учун номзод тақдим етишда ҳам ва кейинчалик тақдим етилган номзодларга овоз беришда ҳам иштирок етмайди.Маълумот учун, Лига бош директорлигига Ассотсиатсия Президенти ёки Ассотсиатсия Ижроия қўмитаси бир ёки ундан ортиқ номзодлар рўйхатини тақдим етиши мумкин. Кейинчалик мазкур номзодлар Лига Ижроия қўмитасининг 8 нафар аъзоси томонидан овоз бериш йўли орқали бош директорликка сайланади. Лига Уставига кўра, овоз беришда Ижроия қўмитанинг енг камида беш нафар аъзоси ўз овози билан иштирок етиши лозим. Лига Ижроия қўмитаси тақдим етилган номзод ёки номзодлар рўйхатини кўпчилик овоз билан рад етиш ҳуқуқига ҳам ега.Лига Ижроия қўмитасининг беш нафар аъзоси футбол клублари вакиллари ҳисобланади. Яъни, Лига бош директорини сайлашда клубларнинг умумий овози ҳал қилувчи қийматга ега ҳисобланади. Айни вақтда Алишер Юсупов (“Насаф”), Баҳодир Мирзаев (ОКМК), Тўлабек Акрамов (“Локомотив”), Елбек Саматов (“Андижон”), Мақсуд Каримов (“Хоразм”) Лига Ижроия қўмитасининг клублар томонидан вакиллари ҳисобланади. Қўмитада, шунингдек, Ассотсиатсия висе-президенти Одил Аҳмедов, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев, Лига вакили сифатида Ойбек Иброҳимхонов фаолият олиб боради.Ассотсиатсия президенти ёки Ассотсиатсия Ижроия қўмитаси Лига бош директорлиги учун тақдим етадиган номзод ёки номзодлар рўйхати ҳақида алоҳида маълумот берилади. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг