Ўзбекистон учун чинакам "бошоғриқ" бўлган "Пахтакор"нинг еронлик футболчиси билан танишамиз
Таҳририят
•
•
6
24 сентябр куни Ўзбекистон ва Ерон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади. Шу муносабат билан айни дамда Тошкентнинг "Пахтакор" клубини ҳимоя қилаётган форслар термасининг собиқ футболчиси Муртазо Пуралиганжи ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қиламиз.Муртазо Пуралиганжи 1992 йил 19 апрелда Ероннинг Мозандаронига қарашли Бабол шаҳри яқинидаги Пойин Ганж Афруз қишлоғида дунёга келди. Унинг болалиги оғир йўқотиш ва чуқур қайғу билан бошланди — Муртазо ендигина икки ёшга тўлганида оила устуни бўлган отасидан айрилди. Бу фожиа оиланинг бутун молиявий ва маънавий масъулиятини унинг муштипар онаси ва акасининг зиммасига юклади.Спортга бўлган илк қизиқишлар нафақат футбол, балки волейбол билан ҳам боғлиқ еди. Болалигида у бўйи баланд ва чаққон бўлгани учун волейболни севиб ўйнар, ҳатто икки спорт тури ўртасида иккиланиб ҳам қолганди. Бироқ футбол қудрати уни яшил майдон сари етаклади. Агар спортчи бўлмаганида, у ўзининг тиришқоқлиги ортидан мутлақо бошқа соҳада ишлаши мумкинлигини ҳам яширмайди."Отам вафот етганида мен ендигина икки ёшда едим ва ўша мудҳиш кундан то бугунги кунгача онам мен учун таърифлаб бўлмас машаққатларни чекди. Болалигимдан буюк мақсадларим бор еди ва уларни дафтаримга ёзиб юрардим; доим миллий терма жамоанинг муқаддас либосини кийишни орзу қилардим. Ўша болалигимдан, мен учун ҳамма нарсасидан, ўз ҳаловатидан воз кечган онам учун катта ишлар қилишни хоҳлардим, токи у бошини баланд кўтариб, бутун дунёга ъменинг ўғлим муваффақиятли инсон бўлдиъ дея олсин. Ҳаётимда нимагаки еришган бўлсам, барчаси онамнинг дуолари ва акам мен учун қилган фидокорона меҳнатларидандир. Агар футболчи бўлмаганимда, ўқишим яхши бўлгани учун, албатта банк ходими бўлардим!"2010 йил "Нафт Теҳрон" клубининг асосий таркибига қўшилган Пуралиганжи, дастлаб таянч ярим ҳимоячиси сифатида шаклланди. У 2011 йилда "Пайкон"га қарши ўйинда (4:1) илк профессионал голини урди ва ўзини майдон марказида ишончли ҳаракат қилувчи, тўпни тақсимлайдиган ва рақиб ҳужумларини бузадиган ярим ҳимоячи сифатида кўрсата бошлади. "Нафт" клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Али Ризо Мансуриён қўл остида у таянч зонасининг енг муҳим ва барқарор фигураларидан бирига айланди.Бироқ Ерон терма жамоасининг ўша вақтдаги бош мураббийи, дунёга машҳур португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш ёш иқтидор егасида мутлақо бошқа, янада каттароқ салоҳиятни кўра олди. Кейруш Пуралиганжининг ярим ҳимоячиларга хос бўлган кенг майдонни кўриш қобилияти, совуққонлиги ва тўп билан муомала қилиш маданиятини айнан ҳимоя марказида ишлатишни мақсад қилди.2014 йилнинг охирида Португалияда ўтган ўқув-машғулот йиғинида Кейруш уни илк бор марказий ҳимоячи позитсиясига қўйиб синаб кўрди. Бу қарор 22 ёшли футболчи учун ҳам катта таваккалчилик, ҳам фаолиятини бутунлай ўзгартириб юборувчи улкан имконият еди. Янги позитсияга мослашиш катта тактик интизом ва позитсион хато қилмасликни талаб етарди."Мансуриён ъНафтъда мени таянч зонасида ўйнатарди. Мен терма жамоада бор-йўғи 20 дақиқага яқин таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилдим, лекин бир куни Кейруш ёнимга келиб, менга ярим ҳимоядан кўра ҳимояда кўпроқ ва кучлироқ ўсишимни айтди. У мени шу позитсияда кўраётганини таъкидлади. Кейруш Португалиядаги йиғинда мени ҳимоя чизиғига ўтказган кундан бошлаб, бор еътиборим ва хаёлимни шу позитсияга қаратдим. Худо менинг йўлимга шундай инсонни учратгани учун ва 22 ёшли, халқаро майдонда тажрибаси йўқ ўйинчига шунчалик ишониб, асосий таркибни топширгани учун яратганга юз минг марта шукур қиламан. Бу воқеа менинг бутун тақдиримни ўзгартириб юборди!"Муртазонинг халқаро майдондаги ҳақиқий кашфиёти ва катта саҳнага чиқиши 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогига тўғри келади. Турнир арафасида терма жамоадаги бошқа тажрибали марказий ҳимоячиларнинг жароҳат олгани туфайли, Кейруш ёш Пуралиганжини Баҳрайнга қарши дастлабки ўйиндаёқ асосий таркибга киритишга мажбур бўлди. У ўзининг фавқулодда хотиржамлиги, кучли ҳаводаги курашлари ва позитсион саводхонлиги билан барча мутахассисларни ҳайратда қолдирди. Бироқ турнирнинг ва балки унинг бутун фаолиятининг апогейи чорак финалдаги Ироққа қарши учрашув бўлди.2015 йил 23 январ. Канберра стадиони. Футбол тарихига Осиё Кубогининг енг драматик, асабий ва томошабинпсанд ўйинларидан бири сифатида кирган бу баҳс Муртазо учун ҳам қаҳрамонлик, ҳам анти-қаҳрамонлик лаҳзаларини тақдим етди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Меҳрдод Пўладийнинг баҳсли ва бахтсиз қизил карточкасидан сўнг 10 киши бўлиб қолган Ерон, қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида ортда бораётган еди. Умидлар сўнаётган бир пайтда, 103-дақиқада бурчакдан узатилган тўпга енг баланд сакраган Пуралиганжи ўта кучли ва аниқ бош зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. У шу сониянинг ўзидаёқ бутун миллатнинг нажоткори ва қаҳрамонига айланди.Лекин футбол ўта шафқатсиз ўйиндир. Орадан бор-йўғи 13 дақиқа ўтиб, 116-дақиқада айнан Муртазо Пуралиганжи ўз жарима майдончаси ичида ироқлик Ёсир Қосимга нисбатан қоида бузди ва ҳакам Бенжамин Уилямс иккиланмасдан пеналти белгилади. Ироқ пеналтидан яна олдинга чиқиб олди (гарчи Ерон 119-дақиқада Ризо Ғучаннажоднинг голи билан яна ҳисобни тенглаштириб, 3:3 қилган бўлса-да, пеналтилар сериясида 6:7 ҳисобида аламли мағлубиятга учради)."Фаолиятим давомида урган енг яхши ва енг қадрли голим Ироққа урган голим еди ва бу голни ҳеч қачон унутмайман. Яна қандай гол урсам ҳам, ҳаётимдаги енг муҳим гол Ироқ миллий терма жамоасига урилган гол бўлиб қолади. Футбол шундай аёвсиз — бир сонияда бутун миллатнинг қаҳрамони бўлсанг, кейинги сонияда битта хато билан ҳаммасини барбод қилишинг мумкин. Аммо айнан шу машаққатлар, кўз ёшлар ва хатолар бизни тоблайди, бизни кучлироқ инсонга айлантиради!"2015 йилги Осиё Кубогидаги ёрқин ва муросасиз ўйинидан сўнг, Муртазога Осиё ва Европанинг қатор клубларидан таклифлар тушди. Еронлик мухлислар ўзларининг янги ҳимоя чизиғи юлдузини нуфузли Европа чемпионатларида кўришни исташарди. Бироқ, 2015 йилнинг феврал ойида у кутилмаганда Хитой Суперлигаси вакили "Тянтсзин Теда" клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу қарор Еронда катта резонанс ва кескин норозилик келтириб чиқарди.Спорт иқтисодиёти ва логикаси нуқтаи назаридан Хитой лигаси ўша пайтда астрономик маблағлар сарфлаётган, юлдузларни сотиб олаётган, аммо Европа даражасидаги соф футбол рақобатидан йироқ лига еди. Ижтимоий тармоқларда еронлик мухлислар футболчини фақат катта маош учун бу танловни қилганликда айблаб, уни ва оиласини аёвсиз ҳақорат қилишди.Бу вазият футболчининг руҳиятига қаттиқ таъсир қилди. У хорижда ёлғиз яшаш азобини тортди, аммо унинг қарори ортида чуқур прагматик сабаблар бор еди. Хитойда унга тажрибали голландиялик мутахассис Ари Хан устозлик қилди. Енг муҳими, шартномасида қачондир Европадан таклиф тушса, клуб уни тўсиқсиз қўйиб юбориши кераклиги ҳақида банд бор еди. Хитой унинг учун молиявий мустақиллик ва Европага ўтиш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўташи керак еди."Есимда, Хитойга кетганимда кўпчилик Инстаграм ва изоҳларда менга ва оиламга, яқинларимга чексиз ҳақоратлар ёғдиришган еди! Қасам ичаманки, ҳатто бу ҳақоратларни ўқишга уялардим ва юрагим езиларди. Мени дунёга келтирган оиламнинг нима гуноҳи бор едики, уларга шундай муносабатда бўлишлари керак еди? Мен осон ишни танламагандим. Ўша Хитой ўз лигаси учун миллиардлаб сармоя киритмоқда еди. Агар сен майдонда ўйнасанг, ҳамма сени яхши кўради. Агар захирада ўтирсанг ва ўйнамасанг, ҳеч ким ҳатто сенга қарамайди ҳам ва ҳеч қандай Европа жамоасига бора олмайсан. Шунинг учун мен хис-туйғуларга емас, ақлга таяниб, ҳамма нарсани ўрганиб чиқиб, кейин қарор қабул қилганман".Хитойдан сўнг Пуралиганжи яна бир бор Европани емас, Қатарни танлашга қарор қилди. 2016 йилнинг январида у Қатарнинг енг номдор ва бой клуби — "Ал-Садд" сафига қўшилди. Бу ерда уни нафақат юқори маош ва яхши шароитлар, балки футбол тарихидаги енг буюк ярим ҳимоячилардан бири, испаниялик Хави Ернандес кутиб турарди.Ёшлигида Мадриднинг "Реал" клубига ашаддий мухлислик қилган ва болалик дафтарларига дунёнинг енг зўрлари билан бирга ўйнашни орзу қилиб ёзган йигит учун "Барселона" афсонаси ва тики-таканинг юраги бўлган инсон билан бир кийиниш хонасида бўлиш сюрреалистик ҳолат еди. Муртазо Хавининг нафақат майдондаги даҳолигидан, балки майдон ташқарисидаги ўта камтарлиги ва одамийлигидан ҳайратда қолди. Хави унга ўз акасидек, маслаҳатгўй мураббийидек муносабатда бўлди."Ас-Садд" ва "Ал-Араби" ўртасидаги марказий Қатар дербисида Хавининг аниқ узатмасидан сўнг Муртазо бош билан чиройли гол урди. Голдан сўнг у тўғри Хавининг ёнига югуриб бориб, уни маҳкам қучоқлади — бу шунчаки гол нишонлаш емас, балки болалик орзусининг рўёбга чиқиши еди. Муртазонинг "Реал"га мухлислик қилиши еса жамоа ичида Хави билан қизиқарли ҳазилларга сабаб бўларди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида БААнинг "Ал-Жазира" клубига қарши кечган драматик пеналтилар сериясида (2:2 дан сўнг) ҳам Хави, ҳам Муртазо ўз зарбаларини нотўғри амалга оширишганида, айнан испаниялик юлдуз ва жамоа мураббийи Жезуалду Феррейра уни руҳан қўллаб-қувватлади."Хави билан биринчи марта кўришганимда, қаршимда турган одам шу қадар оддий ва самимий едики, у худди менинг акамдек туюлди. Бир лаҳза ъПойтахтъ сериалидаги Нақи Одатийнинг машҳур гапи есимга тушиб, ичимда: ъНаҳотки шунақаси ҳам бўлиши мумкин, бўлиши мумкинми?!ъ – дедим. Шунчалик буюк инсон шу қадар камтар! Мен ъРеал Мадридъ мухлисиман ва Хави билан доим ҳазиллашиб тортишардик; унга ъБарселонаънинг услуби бошқа жамоаларнинг мотиватсиясини ўлдиришини айтардим. Бир куни кийиниш хонасида у менга инглиз тилида: ъОфарин Муртазо, сен машғулотлардагидек расмий ўйинларда ҳам гол ура олишингни кўрсатдинг,ъ деганида, мен ундан қанчалик кўп нарса ўрганаётганимни ҳис қилдим. У майдон ичидаги тирик мураббий ва мен унинг ҳар бир ҳаракатидан, қандай яшашидан тортиб қандай тўп узатишигача ўрганишга интиламан".Карлуш Кейруш бошчилигидаги Ерон терма жамоаси 2018 йилги Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормай (сўнгги турга қадар) мутлақ рекорд билан йўлланмани қўлга киритди. Бу феноменал натижанинг марказида, мудофаа қўрғони сифатида айнан Пуралиганжи турарди. Қуръа Еронни ҳақиқий "ўлим гуруҳи"га — дунёнинг етакчилари бўлмиш Испания, Португалия ва Марокаш билан бир гуруҳга ташлади.Бу турнир Муртазо учун нафақат жисмоний, балки фаолиятидаги енг юқори даражадаги психологик ва руҳий синов бўлди. Испанияга қарши ўйинда (0:1) унга дунёнинг енг агрессив, провокатор ҳужумчиларидан бири Диего Костани қўриқлаш вазифаси юклатилган еди. Футболнинг "қора санъати" устаси бўлган Коста еронлик ҳимоячини мувозанатдан чиқариш ва қизил карточка олишига еришиш мақсадида майдонда енг тубан психологик усуллардан фойдаланди. Коста ўйин бошидан охиригача Муртазонинг кўзига қараб, унинг онаси ва синглисини хунук сўзлар билан ҳақорат қилди. Лекин Пуралиганжи ўзини йўқотмади. У онасига бўлган чексиз ҳурматини ва ватани олдидаги масъулиятини биринчи ўринга қўйиб, провокатсияга учмади.Учинчи турда Португалияга қарши драматик ўйинда (1:1) Муртазо яна бир бор бутун дунё диққат марказига тушди. Тўп учун курашда дунёнинг енг яхши футболчиларидан бири Криштиану Роналду тирсаги билан Пуралиганжининг юзига атайлаб зарба берди. Пуралиганжи майдонга қулади. Ҳакам ВАР орқали вазиятни кўриб чиқди, аммо Роналдуга қизил емас, фақат сариқ карточка кўрсатди. Карлуш Кейруш бу адолатсиз қарордан ғазабга минди ва футбол қоидалари Месси ёки Роналду учун бошқача ишламаслиги кераклигини, тирсак билан зарба бериш сўзсиз қизил карточка еканлигини таъкидлади."Менимча, Диего Коста мутлақо ахлоқсизлик қилди ва мен унга фақат ачинаман. У ўйин бошидан охиригача кўзимга қараб, онам, синглим ва оиламнинг бошқа аъзолари ҳақида жуда хунук сўзларни ишлатди. У мени ақлдан оздирмоқчи еди ва тажрибасизлик қилиб, ўйиндан четлатилишимга сабаб бўладиган хатти-ҳаракатни амалга оширишимни кутганди. Ҳакам яқинлашса, у дарров жимиб қоларди. Лекин мен майдонда Ерон ва Ватаним ҳақида ўйлаб, ғазабимни ютдим ва ўзимни қаттиқ назорат қилдим".Жаҳон чемпионатидан сўнг, Муртазо ниҳоят ўзининг азалий орзусини амалга оширди ва Европага — Белгиянинг юқори дивизиони вакили "КАС Ейпен" клубига йўл олди (2018 йил август). Қатарнинг "Аспире Зоне" фондига қарашли бу клуб ёш иқтидорлар учун ўзига хос Европага очилган дарвоза вазифасини ўтарди. Аммо Европадаги ҳаёт у ўйлагандек давом етмади. 2019 йилги Осиё Кубоги туфайли у жамоани мавсум ўртасида тарк етишга мажбур бўлди ва терма жамоадан (ярим финалгача етиб бориб) қайтгач, Белгия клубидаги асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.Футболда вақт ва ўйин амалиёти енг қимматли валютадир. Захирада ўтириш терма жамоадаги жойни йўқотишга ва фаолиятнинг пасайишига олиб келишини тушунган прагматик Пуралиганжи хис-туйғуларни четга суриб, ўйин амалиётини биринчи ўринга қўйди. У яна Қатарга ("Ал-Араби"), сўнгра Хитойнинг "Шенчжен" клубига йўл олди."Европада ўйнаш ҳар доим менинг мақсадим ва орзуим бўлган. Лекин мен ҳавода учмайман, шароит ва реалликка қараб иш тутаман. Мен ҳеч қачон фақатгина ном учун захира ўриндиғида ўтирадиган жойга бормайман. Футбол бу бир сония, бир дақиқа ва бир ўйин; тугади ва кетди. Агар сен майдонда ўйнасанг ҳамма сени яхши кўради. Агар ўйнамасанг, ҳеч ким ҳатто сенга қайрилиб қарамайди ҳам. Ҳаётинг ва футболинг учун яхши бўлган жойда, ўзингни кўрсата оладиган жойда бўлишинг шарт".Ҳар бир профессионал спортчи фаолиятидаги енг қўрқинчли, унинг карерасига нуқта қўйиши мумкин бўлган сўз бу — Хочсимон пайнинг узилиши. 2021 йил июл ойида Хитой чемпионати доирасида "Шенчжен" ва "Тсиндао" ўртасидаги ўйинда 29 ёшли Пуралиганжи чап оёғидан айнан шу мудҳиш жароҳатни олди. Тиббий статистика ва спорт физиологиясига кўра, АCЛ жароҳати спортчини камида 9-12 ойга сафдан чиқаради ва оператсиядан сўнг аввалги спорт формасига қайтиш ўта машаққатли, баъзида еса имконсиз жараёндир.Хитойнинг қатий ва чекланган Ковид карантинлари даврида, оиласи ва ватанидан узоқда бундай оғир жароҳат билан ёлғиз юзма-юз келиш инсонни руҳан синдириши, тушкунликка тушириши ҳеч гап емасди. У роппа-роса 426 кун расмий футбол ўйнамади. Лекин Муртазо жисмоний оғриқни ва руҳий бўшлиқни китоблар ёрдамида енгишга қарор қилди. У доимо китоб ўқишни хуш кўрадиган камсонли интеллект егаси бўлган футболчилардан еди, жароҳат даврида еса мотиватсион ва психологик адабиётлар унинг асосий қуролига айланди."Роппа-роса 426 кун расмий равишда ўйнамаган едим. Жуда оғир жароҳатдан сўнг, кўпчилик менга салбий енергия юбориб, фаолиятим тугаганини айтиб, мени футболга қайтишдан совутмоқчи бўлишди. Лекин мен ҳаётимни китоб билан қурдим. Доим ишлатадиган бир гапим бор: ъЎз ҳаётингнинг қаҳрамони бўлъ. Мен танамга машғулот ёки ошқозонимга овқат берганим каби, миямга ҳам озуқа беришим керак. Мен рақобатлашадиган ягона инсон – бу фақатгина ўзимдир. Ерталаб уйғонганимда ибодатдан сўнг албатта китоб ўқийман. Кучли ирода, ўз устимда ишлаш ва Худонинг марҳамати билан майдонга қайтишга муваффақ бўлдим".426 кунлик сукунат ва тикланиш жараёнидан сўнг, 2022 йилнинг ёзида Муртазо Еронга, мамлакатнинг енг кучли ва машҳур клубларидан бири — "Персеполис"га еркин агент сифатида қўшилди. Бу кўпчилик кутмаган, мўъжизавий қайтиш еди. У жамоанинг асосий устунига айланди, Ерон лигасида юқори савияда ўйнади ва енг муҳими — Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок етиш ҳуқуқини қайтариб олди.Қатардаги мундиалда у Англия, Уелс ва АҚШ терма жамоаларига қарши мардонавор ҳаракат қилди. Бироқ унинг қарашлари фақат майдон билан чекланмади. Ерондаги ижтимоий муаммолар, хусусан, аёлларнинг стадионларга кириши билан боғлиқ масалалар уни доим ўйлантириб келарди. У онасини қанчалик яхши кўрса, унинг ўйинларини стадиондан кўра олмаслиги унга шунчалик алам қиларди. Шунингдек, у сўзнинг кучи ва ижобий енергия ҳақидаги қарашлари билан терма жамоа кийиниш хонасидаги муҳитни ўзгартиришга уринди."Оилаларимиз, оналаримиз стадионга келиши барчамизнинг енг буюк орзуимиз. Онам Озодий стадионига келиб ўйинимни кўришни орзу қилади. У Ерондан ташқаридаги БАА ва Қатардаги ўйинларимга келганди, лекин ўз уйимизда емас... Мен доим айтаман, инсон фақат тўғри ва ижобий енергияга ега сўзларни ишлатиши керак. Олдинлари кийим алмаштириш хонасида 2:0 ютаётганимизда баъзилар ъЙигитлар, гол ўтказиб юбормайлик!ъ дерди ва биз майдонга тушиб гол ўтказиб юборардик! Лекин кейин биз буни ўзгартириб, ъГол ўтказиб юбормайликъ дейиш ўрнига, ъКейингисини ҳам урайлик, олдинга борайликъ дейдиган бўлдик. Миянгизни чекламанг, доим олдинга интилинг!"Муртазо Пуралиганжи ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги тарих алоҳида бир саҳифага жо бўлгулик драмадир. Тақдир ҳазилини қарангки, бугун Тошкентнинг "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган еронлик ҳимоячи, вақтида ўзбек ҳужумчилари учун енг ўтиб бўлмас ва шафқатсиз тўсиқ вазифасини ўтаган. Унинг фаолиятида Ўзбекистонга қарши ўтказилган асосий тўртта катта ўйин бор ва уларнинг ҳар бири майдондаги муросасиз жанглар билан ёдда қолган.Илк бор у Ўзбекистонга қарши 2015 йили Тошкентда кечган ўртоқлик баҳсида майдонга тушган еди. Ёш ва ғайратга тўла Муртазо ўша куни ҳимояда қаттиққўллик билан ўйнаб, жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Бу унинг Тошкент майдонларидаги илк синови еди.Орадан кўп ўтмай, 2016 йилда Жаҳон чемпионати саралаши доирасида у яна Тошкентга келди. Жуда оғир ва асабий кечган ўша баҳс ҳам Ероннинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади ва Пуралиганжи мудофаа марказида ўзининг ҳақиқий етакчилик хусусиятларини намоён етди.Енг есда қоларли тўқнашувлардан бири еса 2017 йилнинг июнида Теҳрондаги "Озодий" стадионида рўй берди. Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган ўйинда Ерон 2:0 ҳисобида зафар қучиб, мундиал йўлланмасини нақд қилди. Ўша оқшом Муртазо енг кучли ўйинларидан бирини ўтказиб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади."Ўзбекистонликлар учун ягона имконият шу ўйинда ғалаба қозониш еди, аммо бизнинг ҳимоя бузиб бўлмас қалъага айланди", – дея еслайди у ўша драматик кечани.Унинг Ўзбекистон билан тўртинчи бор юзма-юз келиши яна Тошкентда, 2023 йилги тарихий "CАФА Натионс Cуп" мусобақасининг финалида юз берди. Ўша оқшом "Миллий" стадионида ўн минглаб мухлислар кўз ўнгида Муртазо Ерон мудофаасини мустаҳкам ушлаб, Ўзбекистон терма жамоасининг кетма-кет қилган ҳужумларини йўққа чиқарди. Якунда Ерон 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни боши узра кўтарди.34 ёшга тўлган, кўпни кўрган фахрий Муртазо Пуралиганжи ўзининг улкан тажрибасини Тошкентнинг "Пахтакор" клубига олиб келди. 2026 йилнинг августида Тошкент клуби у билан йил охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.Унинг Тошкентдаги старти воқеаларга ва зиддиятларга бой бўлди. Суперлигадаги дебютини Қаршининг "Насаф" клубига қарши (2:1 ғалаба) муваффақиятли ўтказган бўлса, ОЧЛ Елит доирасида 2026 йил 14 сентябр куни Саудия Арабистонининг қудратли "Ал-Аҳли" клубига қарши сафарда кечган қийин учрашувда (1:1, Фламарион ва Фирас Ал-Бурайкан голлари) тажрибаси билан жамоага катта ёрдам берди. Шунингдек, ички лигада "Машъал"га қарши ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ қўполлиги учун қизил карточка олиб майдонни ерта тарк етганига қарамай, "Пахтакор" 10 киши бўлиб 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. Бу футболнинг кутилмаган бурилишлари ва унинг фаолиятидаги драмалар ҳали ҳам давом етаётганидан далолатдир.Бомбардимон қилинган уйдан мундиалга қадар йўл: отаси ва акаси ўлдирилган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамизОқил Абдубарноев тайёрлади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0