Fidbol.net

О‘збекистон кубоги гуруҳ босқичи стадионлари то‘г‘рисида

Таҳририят 1
O‘zbekiston kubogi guruh bosqichi stadionlari to‘g‘risida
9 май санасидан е’тиборан О‘збекистон кубогининг гуруҳ босқичи учрашувлари старт олди. Айни вақтда 1/8 финал ё‘лланмаси учун 32 клуб кураш олиб бормоқда. Улар орасида Биринчи лиганинг уч а’зоси ҳам бор.Лига ҳамда Марказ о‘ртасидаги шартномага ко‘ра, О‘збекистон кубогининг гуруҳ босқичи о‘йинлари давомида ВАР техникасидан фойдаланилмайди. Шунингдек, гуруҳлардаги со‘нгги тур о‘йинлари бир вақтда старт олишини та’минлашда майдонида ёритгичлар мавжуд бо‘лмаган ёки ёритгичлари талабга жавоб бермайдиган клублар ҳолати ҳисобга олинади.Шундан келиб чиққан ҳолда, Лига мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги стадионларга катта талаб қо‘ймайди. Қур’а натижасидан келиб чиққан ҳолда Суперлига клуби Биринчи лига жамоаси майдонига сафар қилган тақдирда ҳам мавжуд шароитга мослашиши талаб етилади. Айнан шу жиҳатни инобатга олиб, «Маш’ал» футбол клубига Муборакдаги стадиондан фойдаланиш, «Қарши» марказий стадиони мусобақаларга то‘лиқ шай ҳолатда бо‘лмаганидан келиб чиқиб, «Насаф» клубига «Геолог» стадионидан фойдаланиш каби масалаларга Лига томонидан рухсат етилади.Шунингдек, О‘збекистон кубоги регламентининг 4.5-бандига ко‘ра, Лига майдони учрашувларни о‘тказишга тайёр бо‘лмаган футбол клубларига нейтрал майдондан фойдаланиш ёки рақиб майдонида то‘п суриш имкониятини тақдим етиши мумкин. Клуб мазкур масалани тартибга солишда Лигани регламент асосида о‘з вақтида хабардор қилиши лозим.Ма’лумки, Суперлига ёки Пролига мусобақаси о‘тказиладиган стадионларга Лига томонидан қат’ий талаблар қо‘йилган. Бироқ О‘збекистон кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларини о‘тказиш талаблари нисбатан йенгилроқ екани билан ажралиб туради.Кубокнинг 1/8 финал босқичидан е’тиборан ҳар бир учрашувда ВАР техникаси хизматидан фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, айнан шу босқичдан е’тиборан стадионлар бо‘йича талаб о‘згаради. Я’ни, ВАР техникаси фаолият олиб бориши учун шароит мавжуд бо‘лмаган стадионлар қабул қилинмайди.Лига мазкур ё‘налишдаги талаблар қандай ишлаб чиқилгани ва бунда нималарга е’тибор қаратилгани юзасидан ҳар мавсум тушунтириш беради. Бу борада ОАВ ёки футбол жамоатчилигида қо‘шимча саволлар юзага келса, Лига уларга батафсил жавоб қайтаришга тайёр еканлигини ма’лум қиламиз. Клублар томонидан учрашувларни қайси манзилда о‘тказиши юзасидан қабул қилинган қарорлар учун еса бевосита шу клубнинг о‘зи жавобгар еканлигини еслатиб о‘тамиз. Манба: стадион.уз
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг