Fidbol.net

Суарес: «Мен унда юқори даражага қайта оладиган футболчини ко‘ряпман»

Таҳририят 5
Suares: «Men unda yuqori darajaga qayta oladigan futbolchini ko‘ryapman»
«Интер Маями» сафида то‘п сураётган Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Луис Суарес ватандоши Дарвин Нунйеснинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Айни пайтда 27 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонининг «Ал-Хилол» клубида о‘йнамоқда. Бироқ, аввалроқ хабар берилганидек, Нунйес Саудия Арабистонига ко‘чиб о‘тишдан олдин то‘п сурган «Ливерпул» клубига қайтиши мумкин. «Мен унда юқори даражага қайта оладиган футболчини ко‘ряпман. Агар у о‘зининг максимал даражасига чиқа олса, менга жуда ёқадиган ҳужумчига айланади. У тезкор, кучли ва катта куч-қувватга ега», — деди Суареснинг со‘зларидан иқтибос келтирган «Мундо Депортиво» нашри. Нунйеснинг «Ал-Хилол» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мо‘лжалланган. «Трансфермаркт» о‘йинчининг қийматини 20 миллион йеврога баҳоламоқда. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг