Fidbol.net

Ўртоқлик учрашуви. Биринчи турдаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб етди

Таҳририят 3
Oʻrtoqlik uchrashuvi. Birinchi turdagi raqibimiz Osiyo jamosini magʻlub etdi
Учрашув АҚШнинг Сан-Диего шаҳридаги "Снапдрегон" стадионида бўлиб ўтди. Унда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани байрам қилишди.Ўйиннинг 41-дақиқасида Колумбия терма жамоаси вингери Жон Аряс ҳисобни очди. Унга ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес голли узатма етказиб берди. Иккинчи бўлимда ўйинга захирадан қўшилган латерал Сантяго Ариаснинг пасидан сўнг, ўша Жон Аряс дублни расмийлаштириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси "К" гуруҳида Португалия, ДР Конго ва Ўзбекистон жамоалари билан куч синашади. Иордания еса "Ж" гуруҳида Австрия, Жазоир ва Аргентина билан тўқнаш келади. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг