Ироқ термаси ҳужумчиси АҚШда 7 соат сўроқ қилинди
Таҳририят
•
•
2
АҚШнинг Иллинойс штатидаги Чикаго шаҳрида жойлашган ЎХара аеропорти хавфсизлик хизмати ходимлари Ироқ миллий жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳуссейнни Жаҳон чемпионатида иштирок етиш учун АҚШга етиб келганидан сўнг етти соат давомида ушлаб туриб, сўроқ қилди. Бу ҳақда АС нашри хабар бермоқда.Ироқ делегатсияси футболчини озод қилиш учун бир неча бор мурожаат қилган, аммо бу уринишлар натижа бермаган. Айман Ҳуссейн фақат етти соатлик сўроқдан кейин қўйиб юборилган.Хабар қилинишича, воқеага террорчилик фаолиятида гумонланаётган бошқа бир Ироқ фуқароси билан юз берган адашиш сабаб бўлган.2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади. Ироқ термаси илк учрашувини 17 июн куни Норвегияга қарши ўтказади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0