Fidbol.net

Ендрикнинг голи Бразилияга Миср устидан ғалаба келтирди

Таҳририят 4
Endrikning goli Braziliyaga Misr ustidan gʻalaba keltirdi
Ўйин АҚШнинг Кливленд шаҳридаги "Кливленд Браунс" стадионида ўтказилди ва "пентакампеонлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.Ғолиблар таркибида ярим ҳимоячи Бруно Гимарайнс ва ҳужумчи Ендрик гол уришга муваффақ бўлишди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини "фараонлар" хавбеки Мостафа Зико киритди.Бразилия ва Миср миллий терма жамоалари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок етишади. Мусобақа 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача бўлиб ўтади. Бразилия терма жамоаси "С" гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради. Миср еса "Г" гуруҳида Белгия, Ерон ва Янги Зеландия миллий терма жамоалари билан куч синашади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг