О‘ртоқлик о‘йини. Германия терма жамоаси АҚШни маг‘луб етди (видеошарҳ)
Таҳририят
•
•
2
Жаҳон чемпионати–2026га тайёргарлик доирасида АҚШ ва Германия миллий терма жамоалари о‘ртасида о‘ртоқлик учрашуви бо‘либ о‘тди. Чикаго шаҳридаги «Солжер Филд» стадионида кечган баҳс Германия терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги г‘алабаси билан якунланди.О‘йиннинг 2-дақиқасида Кай Ҳаверс ҳисобни очиб, немисларни олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Ентони Робинсон АҚШнинг жавоб голини киритди. 57-дақиқада еса Лерой Сане Германиянинг г‘алаба голига муаллифлик қилди.Еслатиб о‘тамиз, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида Германия ЙЕ гуруҳида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Еквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. АҚШ терма жамоаси еса мусобақа мезбонларидан бири сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок етади. Америкаликлар Д гуруҳида Парагвай, Австралия ва Туркия терма жамоалари билан куч синашади.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0