Иккита қизил карточка ко‘рсатилган о‘йинда Португалия Чилини маг‘луб етди (видеошарҳ)
Таҳририят
•
•
2
ЖЧ–2026га тайёргарлик доирасида о‘тказилган о‘ртоқлик учрашувида Португалия ва Чили миллий терма жамоалари о‘заро баҳс олиб борди. Португалиядаги «Ештадиу Насёнал ду Жамор» стадионида кечган учрашувда майдон егалари 2:1 ҳисобида г‘алаба қозонди.Ҳисоб 58-дақиқада очилди. Португалия ҳужумчиси Гонсалу Гедеш жамоасини олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш устунликни мустаҳкамлади. Чилиликлар еса 90+2-дақиқада Лукас Сепеда томонидан киритилган гол евазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бо‘лди.Учрашувнинг енг баҳсли вазияти биринчи бо‘лимга қо‘шиб берилган вақтда юз берди. Ён чизиқ яқинидаги то‘қнашувдан кейин Португалия ҳужумчиси Рафаел Леау ва Чили ҳимоячиси Иван Роман о‘ртасида жанжал келиб чиқди. Натижада ҳар икки футболчи ҳам то‘г‘ридан-то‘г‘ри қизил карточка олиб, майдонни тарк етди.Қайд етилишича, Леау рақибининг бо‘йнидан ушлаб, унинг юзига зарба берган.Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади ва биринчи бо‘лимни то‘лиқ о‘тказди. Бироқ у самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.Еслатиб о‘тамиз, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида Португалия К гуруҳидан о‘рин олган бо‘либ, Конго ДР, О‘збекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.Чили терма жамоаси еса Жаҳон чемпионати саралашининг Жанубий Америка минтақасида 10 жамоа орасида 10-о‘ринни егаллаб, мундиал ё‘лланмасидан қуруқ қолган еди.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0