Олимжон Абдувасилов - 50 ёшда
Таҳририят
•
•
5
Таниқли ҳакам, марҳум Сайфиддин Ерматов бугунги юбиляримизнинг футбол ҳаётида муҳим ўрин тутади. Жумладан, у киши “Пахтакор” футбол мактабида Олимжон Абдувасиловга устозлик қилган бўлса, кейинчалик ҳакамликнинг ҳам ўзига хос сир-асрорларини ўрганди. 2006-2024 йиллар оралиғида салкам йигирма йил давомида футбол ҳакамлиги соҳасида фаолият юритди. Миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубогининг енг муҳим учрашувларида ишлади. ФИФА лайсмени сифатида ҳалқаро баҳсларга жалб етилди. Миллионлар ўйинида ортирилган тажриба евазига ўзбек футбол жамоатчилиги орасида юксак обрў-еътибор ортирди. Бугунги кунда малакали мутахассис “Бунёдкор” футбол академиясида аналитика бўлимини бошқаряпти.Фурсатдан фойдаланиб, О.Абдувасиловга мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва баракали умр, оилангизга бахт-саодат, хонадонингизга файз-у барака, қалбингизга хотиржамлик ва ҳаётингизнинг ҳар бир кунида езгулик ҳамда қувонч ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.Яна кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон футболи равнақи йўлидаги шарафли меҳнатингиз бардавом бўлсин!
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0