ОФК Илгиз Танташев ҳақида махсус мақола еълон қилди
Таҳририят
•
•
14
"Осиё футбол конфедератсияси (ОФК) жаҳон чемпионати олдидан мундиалда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида махсус материал тайёрлади. Унда Илгиз Танташевнинг халқаро ҳакамлик фаолиятидаги муҳим ютуқлари алоҳида еътироф етилган.2013 йилдан буён ФИФА ҳаками мақомига ега бўлган бухоролик ҳакам сўнгги ўн йил давомида қитъанинг енг йирик мусобақаларида мунтазам ишламоқда. У 2015 йилдан бери ОФК Чемпионлар лигасининг барча мавсумларида, шунингдек, ОФК Кубогининг олти мавсумида учрашувларни бошқарган.Илгиз Танташев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг тўртта учрашувида ҳакамлик қилган бўлса, 2025 йилда ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ишлаган.42 ёшли ҳакам фаолияти давомида 2019 ва 2023 йилги Осиё Кубоги финал босқичи ўйинларида, учта ОФК У-23 Осиё Кубогида ишлаган. Жорий йилнинг апрел ойида еса Елит Чемпионлар Лигаси финал учрашувини бошқариб борган", – дейилади ОФК хабарида.Еслатиб ўтамиз, 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати 11 июн – 19 июл кунлари бўлиб ўтади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0