«Нюкасл», «Ливерпул», «Ман Сити» ва Англия терма жамоаси Киганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Таҳририят
•
•
15
Кевин Киган о‘йнаган ва бошқарган жамоалар собиқ форварднинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришди.
Икки карра «Олтин то‘п» соҳиби бугун вафот етди. У 75 ёшда еди.
«Клубимиз тарихидаги енг афсонавий, та’сирли ва севимли сиймолардан бири бо‘лган Кевин Киганнинг вафоти ҳақидаги хабардан қайг‘удамиз. Кевин шунчаки афсонавий футболчи ва мураббийдан ҳам устунроқ еди. У «Нюкасл»нинг ко‘пгина мухлислари авлоди учун жамоанинг уриб турган юраги еди», — дейилади «заг‘чалар» матбуот хизмати хабарида.
««Манчестер Сити»даги барча собиқ мураббийимиз Кевин Киганнинг 75 ёшида вафот етгани ҳақидаги хабардан ларзага келди. Кевин жамоани бошқарган то‘рт йиллик фаолияти давомида «Сити»га оптимизм ва енергия олиб кирган о‘згаришлар мураббийи еди. Юқори дивизионга қайтган 2001/02 йилги мавсум ҳеч қачон унутилмайди, кейинги йилларда еса Кевин бизни яна Премйер-лиганинг йетакчи жамоалари қаторига олиб чиқди. Ушбу жуда ог‘ир дамларда бизнинг фикримиз ва хаёлимиз Кевиннинг оиласи ва до‘стлари билан», — деб баёнот берди «Сити».
«Биз афсонавий Кевин Киганнинг ҳаётдан ко‘з юмганидан чуқур қайг‘удамиз ва унинг ё‘қотилишидан мотамдаамиз. Унинг йенгилмас руҳи ва беқиёс ҳиссаси тарихимизда абадий қолади, мероси еса мангу яшайди. Тинчлан, Кевин», — дейилади «Ливерпул» нашрида.
«Биз Кевин Киганнинг вафоти ҳақидаги хабардан жуда ҳам қайг‘удамиз. Кевин 1999 йилдан 2000 йилгача «уч шерлар»ни бошқаришидан олдин, 1972 йилдан 1982 йилгача бо‘лган даврда терма жамоа сафида 63 та о‘йин о‘тказиб, 21 та гол урган еди. Кевиннинг оиласи, до‘стлари ва собиқ клубларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — деб баёнот берди Англия терма жамоаси.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0