Модричнинг юбилей 200 учрашувида Хорватия Панамани таслим етди
Таҳририят
•
•
10
Тошкент вақти билан бугун тонгда Хорватия терма жамоаси Панама билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган ўйинда Анте Будемирнинг ягона голи хорватларга ғалаба келтирди. Мазкур беллашувда Лука Модрич Хорватия терма жамоасидаги 200-учрашувида майдонга тушди.Иккинчи турдан сўнг Хорватия 3 очко билан учинчи ўринда кетмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 28 июн куни Ганага қарши ўтказади, 0 очко билан охирги ўриндаги Панама шу куни Англия билан куч синашади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0