"Металлург" футбол академиясида кўрик ташкиллаштирилди
Таҳририят
•
•
7
“Барча зарур ҳужжатлар, тиббий маълумотнома тақдим етган ҳамда 1,2 млн сўм миқдорида тўловни амалга оширган болакайлар 1 ҳафталик кўрикда иштирок етади. Ана шу машғулотлар, кўрик давомида болакайлар мураббийлар билан бевосита мулоқотда бўлади, ўзини майдонда синаб кўриб, салоҳиятига реал баҳо берилади. Ажаб емас, айнан шу иқтидорлар ичидан баъзилари академия тарбияланувчилари қаторига кириб, келажакда етук футболчи бўлиб етишади ҳамда Ўзбекистон байроғини халқаро майдонларда баланд ҳилпирашига ўз ҳиссасини қўшади.Хабарингиз бор, Бекобод шаҳридаги мазкур академия нафақат юртимиз балки Ўрта Осиёда ўз ўрнига ега ҳамда ҳам футбол машғулотлари, ҳам мактаб таълимини ўзида мужассамлаштирган Ўзбекистондаги ягона футбол академияси ҳисобланади”, – дейилади хабарда.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0