"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд" майсазори бўлакларини 145 евродан сотишни бошлади
Таҳририят
•
•
9
Бу ҳақда манкунианликларнинг расмий сайтида хабар берилди.Клуб ОАВ маълумотларига кўра, июн ойида стадион майдони 14 йил ичида илк бор пойдеворигача тўлиқ кавлаб олинган. Майсазорнинг айрим қисмлари тупроғи билан бирга сақлаб қолинган ва шаффоф шиша кубларга жойлаштирилган. Абонемент егаларига ушбу сувенирни сотиб олиш учун ексклюзив ерта фойдаланиш ҳуқуқи берилди.Аввалроқ "Манчестер Юнайтед"нинг қарзлари тахминан 1,6 млрд фунтни (1,856 млрд евро) ташкил етиши ҳақида хабар берилган еди.АПЛнинг бешта ўйинида манкунианликлар беш очко жамғаришди, жамоа турнир жадвалида 12-ўринни егаллаб турибди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0