Fidbol.net

Самба: "Манчестер Сити" сафида бу тарзда дебют қилиш — ақл бовар қилмас туйғу"

Таҳририят 2
Samba: "Manchester Siti" safida bu tarzda debyut qilish — aql bovar qilmas tuygʻu"
17 ёшли англиялик футболчи ушбу баҳсда дубл қайд етди."Ўйин арафасида, учрашув бошланишидан сал олдин асосий таркибда илк бор майдонга тушиш имконияти бўлишини билардим. Шундай кўринишда дебют қилиш — шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. Ўзим ҳам бунга ишонолмадим, лекин бу фақат бошланиши, олдинда мени катта фаолият кутмоқда. Бу ажойиб дебют бўлди. Ҳозир дунёда мендан бахтлироқ ҳеч ким йўқ. Катталар футболидаги илк баҳсингизни ўтказаётганда, барчаси кўнгилдагидек бўлишига умид қиласиз. Темп, футболчиларнинг савияси — ҳаммаси анча юқори ва сиз бу даражага мос бўлишингиз, юкламаларни кўтара олишингиз шарт. Менимча, буни уддалай олдим.Ёшлар жамоасидан асосий таркиб машғулотларига ўтиш — катта қадам. Машғулотлар анча оғир, кўпроқ югуришга тўғри келади — сиздан кўпроқ нарса талаб етилади ва сиз бунга дош беришингиз керак. Мен асосий таркибнинг барча ўйинчилари билан гаплашиб чиқдим ва улар менга жуда яхши муносабатда бўлишди. Ўйиндан олдин еса улар менга маслаҳатлар бериб: "Ўз ўйинингни кўрсат, ўзинг бўл", дейишди. Бу сўзлар менга ишонч бағишлади ва бугунги иккита голни уришимга ёрдам берди.Кейинги учрашувни интиқлик билан кутяпман. Ҳозир куч тўплаш ва дам олиш зарур, кейин еса жамоа яна ишга қайтади. Ертага машғулот, дам олиш кунлари еса "Сандерленд"га қарши ўйин. Ҳамма бу баҳсга тайёр бўлиши лозим", – дея Самбанинг сўзларини келтиради ББC.Мусобақанинг 1/8 финалида "Манчестер Сити" аввалги босқичда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб етган (3:2) "Брайтон" жамоасига қарши майдонга тушади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг