Малдини Италиядаги Пирло билан боғлиқ жанжалли вазият сабаб истеъфога чиқиши мумкин — манба
Таҳририят
•
•
3
Бу ҳақда "Ла Газзетта делло Спорт" хабар бермоқда.Манба маълумотига кўра, Малдини янги мураббий номзодини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиш шарти билан ФИГCъдаги лавозимни егаллашга рози бўлган. Агар раҳбарият Пирло номзодини рад етса, Паоло буни ўз ваколатларининг чекланиши сифатида қабул қилиши ва кетш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Таъкидланишича, аввалроқ Малдини Антонио Конте ва Роберто Манчини номзодлари кўринишидаги муқобил вариантларни рад етган еди. Техник директорни Контенинг клубларни тез-тез ўзгартириши қониқтирмаган бўлса, Манчинининг 2023 йилда Италия терма жамоасидан кетганидан кейинги фаолияти унга етарлича ишончли туюлмаган.Хосеп Гвардиола билан муваффақиятсиз кечган музокаралардан сўнг Малдини ва федератсия маслаҳатчиси Леонардо танловни 47 ёшли мутахассисда тўхтатишди. Уларнинг фикрича, Пирлонинг номзоди замонавий футбол контсептсиясига мос келади.Бироқ Пирлонинг Россия компаниясининг глобал елчиси сифатидаги роли баҳсларга сабаб бўлмоқда ва унинг еҳтимолий тайинланишини мураккаблаштирмоқда.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0