Fidbol.net

«Ливерпул» Салоҳнинг ўрнига 130 миллион фунтга футболчи олиб келмоқчи

Таҳририят 5
«Liverpul» Salohning oʻrniga 130 million funtga futbolchi olib kelmoqchi
Мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳга узоқ муддатли истиқболда ўринбосар сифатида қаралаётган 19 ёшли бразилиялик футболчи бўйича аллақачон маълумот тўплашни бошлаб юборишди, дея хабар бермоқда ТЕАМталк.«Ливерпул»нинг янги бош мураббийи Андони Ираола (аввал «Борнмут»да Раян билан бирга ишлаган) футболчига ижобий баҳо берди ва унинг салоҳиятини жуда юқори деб ҳисоблайди. «Қизиллар» футболчи жорий йилнинг январ ойида «Васко да Гама»дан Англияга кўчиб ўтишидан олдин ҳам унга қизиқиш билдиришганди, бироқ «Борнмут» тезроқ ҳаракат қилиб қолган. Мавсумнинг иккинчи ярмида Раян Премер-лиганинг 13 та учрашувида 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга ошириб, чемпионатга жуда тез мослашиб кетди ҳамда Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олди.Манбанинг берган маълумотларига кўра, футболчининг шартномасида 130 миллион фунт (153 миллион евро) миқдорида товон пули (товон пулини тўлаб сотиб олиш банди) кўрсатилган, бироқ бу банд енг камида 2027 йилдан бошлаб кучга киради. Айни дамда «Борнмут» вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда ва ўз трансферидан атиги ярим йил ўтган енг истиқболли ўйинчиларидан бирини қўйиб юбормоқчи емас. «Ливерпул»дан ташқари, Раяннинг вазиятини «Барселона», «Бавария» ва «Пари Сен-Жермен» клублари ҳам кузатиб бормоқда. Шунингдек, мерсисайдликлар муқобил вариантларни, жумладан, «Брайтон»дан Янкуба Минте ва Крисенсио Саммервилл номзодларини ҳам кўриб чиқишда давом етмоқда. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг