Летексе Мисрнинг ФИФАга шикояти туфайли ЖЧдан четлатилмайди
Таҳририят
•
•
8
Мисрнинг шикояти арбитр Франсуа Летексенинг жаҳон чемпионатидаги ишини давом еттиришига таъсир қилмаслиги еҳтимоли катта. Аввалроқ Миср футбол ассотсиатсияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинага қарши кечган баҳсдаги (2:3) ҳакамлик юзасидан ФИФАга протест йўллаган еди. Летексенинг айрим қарорларидан норози бўлган африкаликлар франтсиялик ҳакамлар бригадасини турнирдан четлатишни сўрашган.Л’Еқуипе нашрининг ёзишича, бу расмий шикоятнинг ҳозирги кўринишида муваффақият қозониш имконияти йўқ, чунки ҳеч бир давлат ҳакамлар бригадасини танлашга вето қўя олмайди – бу масала ФИФА ҳакамлар қўмитаси ваколатига киради. Шунга қарамай, франтсиялик арбитрнинг иши таҳлил қилинади. Ҳакамлар корпуси раҳбарияти унинг ҳакамлик сифати, расмий шахсларнинг ҳисоботлари ва баҳсли видеоепизодларни баҳолаган ҳолда Летексенинг жаҳон чемпионатида ишини давом еттириши ёки етмаслиги бўйича қарор қабул қилади.Франтсузнинг турнирдаги кейинги иштироки ушбу ўйиндаги иши сабабли хавф остида қолиши амримаҳол. Бироқ, мамлакатлари чорак финалга чиққан ҳакамларнинг турнирдаги ишини тўхтатиши мумкин бўлган вазият юзага келиши мумкин. Шу тариқа, агар пайшанба куни Франтсия Марокашни мағлуб етса, икки франтсиялик арбитр – Летексе ва Клеман Тюрпеннинг жаҳон чемпионатидаги позитсиялари сусаяди.Миср томонидан йўлланган каби сўровлар ўтган жаҳон чемпионатларида ҳам бўлган. Бироқ улар бирор бир давлатнинг шикояти асосида арбитрнинг четлатилишига олиб келмаган. Бошқа томондан, ҳакамларнинг сифатсиз иши сабабли турнирни тарк етган ҳолатлар маълум.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0