Fidbol.net

Лемпард “Ковентри”га Англия термасидаги собиқ шеригининг ўғлини таклиф қилди

Таҳририят 6
Lempard “Koventri”ga Angliya termasidagi sobiq sherigining oʻgʻlini taklif qildi
Англия клуби 18 ёшли дарвозабон Жек Радди билан шартнома имзоланганини еълон қилди.Ёш посбон Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жон Раддининг ўғли ҳисобланади. Бир неча ҳафта аввал Жек “Норвич” академиясини тарк етганди, шундан сўнг у «Ковентри» сафига бориб қўшилди.Еътиборли жиҳати шундаки, Лемпард унинг отасини жуда яхши танийди. 2012 йилда Френк ва Жон Радди Англия терма жамоасида биргаликда тўп тепишган ҳамда Италияга қарши кечган ва инглизларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўртоқлик ўйинида майдонга тушишганди. Ушбу ўйин Радди учун миллий терма жамоадаги ягона учрашув бўлиб қолган.39 ёшли Жон Радди “Норвич”, “Вулверхемптон” ва “Нюкасл” каби клублардаги иштироки билан машҳур. Ўтган мавсум якунлангач, унинг “қарғалар” билан шартномаси ниҳоясига етди ва дарвозабон клубни тарк етди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг