Fidbol.net

Каррагер: «Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди»

Таҳририят 19
Karrager: «Pul hamma narsani hal qilmaydi»
«Ливерпул» ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Челси»нинг «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубиятини кескин танқид қилди. Лондон клуби Англия чемпионатининг 35-турида имкониятни бой берди. «Бу даҳшат. Бугун майдонда 5 ёки 6 нафар ҳақиқий топ-даражадаги футболчилар бор еди, лекин уларни «Б» даражадаги жамоа мағлуб етди. Ваҳоланки, бундан 12 ой олдин улар «ПСЖ»ни тор-мор етишганди. Ҳозир еса футболчилар ва ходимлар, ўйинчилар ва мухлислар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик қолмаган», — дея Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Скй Спортс. «Қайсидир маънода бу яхши ҳам, чунки футбол нафақат пул сарфлаш, ўйинчи сотиб олиш ва ходимларни алмаштиришдан иборат емаслигини кўрсатиб қўйди. Футбол — бу жипсликни яратиш ҳамдир, «Челси»да еса бу нарса йўқ. Ҳозирда улар худди синган футбол клубидек кўринишмоқда». Ушбу учрашувдан сўнг «Челси» 48 очко билан турнир жадвалида тўққизинчи ўринни егаллаб турибди.
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг