Fidbol.net

Камолиддин Тожиев: "Бундай ўйинларга жамоа яхши кайфиятда тайёрланиши керак"

Таҳририят 1
Kamoliddin Tojiev: "Bunday oʻyinlarga jamoa yaxshi kayfiyatda tayyorlanishi kerak"
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок етди.- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Учрашувни яхши бошладик, гол урдик ва кейин яна совуққонликка берилдик. Бундай ўйинларга жамоани яхши кайфиятда тайёрлаш енг муҳими. Биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида якунлаганимиздан кейин иккинчи таймда ўз ўйинимизни кўрсатдик ва ғалабага еришдик.- Бугун "Пахтакор" иштиёқсиз ўйин кўрсатди, жамоанинг кўзи ёнмади. Бунга рақиб даражаси сабаб бўлдими?- Айтганимдек, бундай ўйинларга жамоа яхши кайфиятда тайёрланиши керак. Ҳозир ҳамма рақибни бир оёқда ютамиз деб ўйлаши мумкин, лекин ҳозир бундай жамоанинг ўзи йўқ. Барчаси кайфиятга боғлиқ. Бу ҳақда йигитларга икки кун гапирдим.- Бошланғич таркибга ҳозир қўл остингиздаги енг кучли таркибни туширдингиз. Бунга Кубокда Пролига жамоаларининг ротатсияни амалга ошираётган Суперлига жамоаларини мағлуб етиб қўяётгани сабабми? Ҳисоб йириклашганидан кейин ёшларга имконият берилди.- Буларга ҳам ўйин амалиёти керак. Натижа биринчи ўринда, барибир. Лекин бу йигитларнинг ҳаммаси ҳам чемпионатда ўйнамади. Уларга ўйин амалиёти бердик. Натижага қараб ёшларни майдонга туширдик. Натижа биз учун муҳим.- Ойбек Бозоров ҳақида сўрамоқчи едим. У бугун яхши ҳаракат қилди. Бироқ зарбалари тепага кетди. Бу нима билан боғлиқ?- Баъзи ўйинларда битта зарба гол бўлади, баъзида 10та зарба ҳам дарвозага кирмайди. Ойбекда бугун шундай бўлиб қолди. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг