ЖЧ-2026: Ҳабиб Нурмагомедов бронза медали учун о‘йин ҳақида о‘з фикрини билдирди
Таҳририят
•
•
9
Машҳур жангчи Ҳабиб Нурмагомедов футбол бо‘йича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби аниқланадиган Франсия ва Англия терма жамоалари о‘ртасидаги бо‘лажак о‘йин ҳақидаги фикрлари билан о‘ртоқлашди.
«Бу о‘йинда мен Франсияга мухлислик қиламан ва Мбаппе иккита гол уриб, то‘пурарлар пойгасида якка пешқадам бо‘либ олишини хоҳлайман (нима учунлигини о‘зингиз тушундингиз). Қисқаси, бизни яхши футбол кутмоқда. Англия — Франсия, ҳатто бу номнинг о‘зиёқ интрига уйг‘отмоқда», — деб ёзди спортчи ижтимоий тармоқларда.
3-о‘рин учун баҳс 19 июл куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0