ЖЧ-2026 финалчиси тез орада жамоасини ўзгартиради – футболчига “Интер” ва “Барселона” қизиқмоқда
Таҳририят
•
•
3
Аргентиналик марказий ҳимоячига Европа футболининг икки гранди қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди инсайдер Фабритсио Романо.Манбага кўра, Ромеронинг “Тоттенхем”дан кетиши шунчаки вақт масаласи, чунки ҳамма нарса келишиб бўлинган. Аргентиналик ҳимоячи трансфери учун асосий даъвогар “Интер” ҳисобланади. Миланликлар яқин орада “шпорлар”нинг 28 ёшли марказий ҳимоячиси вакиллари билан бевосита музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.Ромерога “Интер”дан ташқари “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ каталонияликлар аргентиналикни фақат мавжуд марказий ҳимоячилардан бири шу ёзда “кўк-анорранглилар”ни тарк етган тақдирдагина сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.Еслатиб ўтамиз, Ромеро ўтган мавсум “Тоттенхем” сафида расмий турнирларда 32 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Кристан Аргентина терма жамоаси билан бирга 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалигача етиб борди ва унда “албиселесте” минимал ҳисобда Испанияга имкониятни бой берди (0:1). “Фурия Роха”га ғалабани 106-дақиқада гол урган “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес келтирди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0