Fidbol.net

Жамоаси ишончли ҳисобда ғалаба қозонган тажрибали мутахассис, дубл қайд етган 17 ёшли хавбек. Пролигада 12-турнинг енг яхшилари аниқланди

Таҳририят 5
Jamoasi ishonchli hisobda gʻalaba qozongan tajribali mutaxassis, dubl qayd etgan 17 yoshli xavbek. Proligada 12-turning eng yaxshilari aniqlandi
Чампионат.асиа сайти турнинг енг яхшиларини аниқлади.Тур мураббийи — Неъматилла Қутибоев (“Арал”)“Арал” ортда қолган турда Тошкентда “Ғазалкент” меҳмони бўлиб, ишончли ғалабага еришди — 2:0. Учрашувда Қутибоевнинг барча ишланмалари иш берди ва “Арал” майдонда катта устунлик қилган ҳолда завар қучди. Шундай қилиб, Чампионат.асиа сайти қорақалпоғистонликларнинг де-факто бош мураббийини тур устози дея еътироф етди.Тур футболчиси — Азизбек Абдумўминов (“Металлург”)“Металлург”га янги қўшилган Ўзбекистон У-17 терма жамоаси аъзоси Азизбек Абдумўминов “Лочин” билан беллашувда (5:0) дублни расмийлаштириб, жамоаси ғалабасида муносиб ҳиссасини қўшди. Чампионат.асиа ижодкорлари 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини тур футболчиси деб топди.Тур дарвозабони — Дилшод Ёқубов (“ФарДУ”)“ФарДУ” бу турда “Яйпан” майдонига сафар уюштириб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди (1:0). Мазкур баҳсда 24 ёшли дарвозабон бир қатор вазиятларда ўз маҳоратини намойиш етди ва дарвозани “қуруқ” сақлади. Шундай қилиб, айнан Дилшод Ёқубов тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди.Тур голи — Асадбек Мустафақулов (“ҚМУ Жайхун”)“ҚМУ Жайхун” бу турда “БухДУ”ни 5:1 ҳисобида тор-мор етди. Мезбонларнинг иккинчи голини 47-дақиқада Асадбек Мустафақулов урди. Ҳимоячининг чап оёқда олисдан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб тўрдан жой олди. Айнан шу гол турдаги енг чиройлиси сифатида қайд етилди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг