Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Жанубий Кореяни бошқаради
Таҳририят
•
•
3
Испаниялик мутахассис Роберт Морено Жанубий Корея миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи етиб тайинланди. Бу ҳақда Корея футбол ассосиасияси (КФА) матбуот хизмати хабар берди.
48 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 27-ноябргача мо‘лжалланган бо‘либ, у жамоани яқинлашиб келаётган олтита о‘йинда бошқариб боради. Шунингдек, келишувда муддат тугагач, ҳамкорликни давом еттириш имконини берувчи банд ҳам киритилган.
Моренонинг со‘нгги иш жойи Россиянинг “Сочи” клуби бо‘лган. Унинг қо‘л остида жамоа Премер Лигадан қуйи дивизионга тушиб кетган, бироқ бир мавсумдаёқ яна юқори лигага қайтганди. 2025-йилнинг сентябрида еса жамоа РПЛнинг йеттита турида атиги битта очко жамг‘аргач, мураббий клубни тарк етган.
Мутахассис о‘з фаолияти давомида “Гранада” ва “Монако” клубларини ҳам бошқарган. Шунингдек, “Барселона” ҳамда “Селта”да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган ва 2019-йилда Испания терма жамоасига устозлик қилган. У “қизил фурия” бошқарувида 6 та о‘йин о‘тказиб, 4 та г‘алаба ва 2 та дуранг қайд етган.
Ма’лумот учун, Жанубий Корея терма жамоасини бошқарган Ҳонг Мёнг Бо 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан со‘нг июн ойи охирида исте’фога чиққан еди. О‘шанда жамоа Чехияни маг‘луб етган бо‘лса-да (2:1), Мексика (0:1) ва Жанубий Африка Республикасига (0:1) ютқазиб қо‘йган ва гуруҳдан чиқолмаганди.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0