Доан Саудия Арабистонига трансферни рад етди
Таҳририят
•
•
3
«Айнтрахт» вингери Рису Доан шахсий сабабларга ко‘ра со‘нгги дақиқада Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига о‘тишдан бош тортди. Клублар трансферни 17 миллион йевро евазига келишиб бо‘лган еди, аммо 28 ёшли япониялик футболчи шартномани имзолашдан бош тортди ва Германияга қайтмоқда.
«Айнтрахт» молиявий босимни йенгиллаштириш мақсадида футболчи билан хайрлашишга тайёр еди. Бироқ бош мураббий Адолф Хюттер ҳар доим вингерни жамоада сақлаб қолишни хоҳлаган. Доаннинг немис клуби билан шартномаси 2030 йил июн ойигача амал қилади.
Япониялик футболчи о‘тган мавсумда Бундеслиганинг 31 та учрашувида 5 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. У «Унион»га қарши мавсумдаги биринчи о‘йинни о‘тказиб юборган еди, аммо енди яна жамоа таркибига қайтди ва «Аугсбург»га қарши учрашувга тайёргарлик ко‘рмоқда.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0