Исломбек Исмоилов: "Сизда кучли таркиб бор дегани, исталган рақибни мағлуб ета оласиз дегани емас"
Таҳририят
•
•
7
- Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш етишини барча билади. Икки томонда ҳам ҳужумлар ва голли вазиятлар етарли бўлди, фақат ўйинга гол етишмади. Хатоларни ўрганамиз.“Нефтчи”нинг кучли таркиби бугун иш бермадими? “Динамо” таркибини ҳам ёмон демаган бўлардим. Тажрибали Баҳодир Насимовни айтмасак, қолган ҳужумкор ўйинчилари ёш ва ҳали ўсадиган йигитлар. Фирдавс Абдураҳмонов, Ойбек Ўрмонжонов, Беҳрузбек Облоқулов шулар жумласидан. Қолаверса, Анваржон Ҳожимирзаев ҳам ҳозир прайм даврини ўтказмоқда. Ҳа, бу йигитлар ҳали унча танилмаган, лекин «Динамо»нинг ёшлари бу ёшда Ўзбекистондаги енг яхшилардан ҳисобланади. Ҳа, биз бугун ютолмадик, аммо сизда кучли таркиб бор дегани, исталган рақибни мағлуб ета оласиз дегани емас. Буни ЖЧда Испания Кабо-Вердени мағлуб ета олмаганидан кўрса бўлади. Чемпион сифатида ҳаракат қилиш, турнир жадвалида юқорида туриш қийин. Бугун «Динамо»да йўқотадиган нарсаси йўқ еди, улар ёмон ўйнашмади. “Динамо”да ҳам кўплаб голли вазиятлар юзага келди”, - деди Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0