Инсайдерлар «Реал» қайси ҳолатда «Бавария»га Олисе бо‘йича таклиф юборишини билиб олишди
Таҳририят
•
•
11
Манбаларга ко‘ра, Мадриднинг «Реал» клуби Франсия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Олисе билан шартнома имзоламоқчи. Бироқ «қаймоқранглилар» мюнхенликлар билан муносабатларни бузишни исташмаяпти.
Шу сабабли, «Бавария»га футболчининг трансфери бо‘йича расмий таклиф фақат Олисенинг о‘зи Мюнхен клубига Мадридга о‘тмоқчи еканини ма’лум қилган тақдирдагина юборилади. Манбаларнинг та’кидлашича, бу амалга ошмагунча, «Реал» сояда қолишни режалаштирмоқда.
Майкл Олисе «Бавария»га «Кристал Пелас»дан о‘тган еди. О‘тган мавсумда франсузлар вакили Бундеслигада 32 та о‘йин о‘тказиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0