Fidbol.net

Илгиз Танташев водий дербисидаги баҳсли ҳакамлик қарорларига изоҳ берди

Таҳририят 3
Ilgiz Tantashev vodiy derbisidagi bahsli hakamlik qarorlariga izoh berdi
"Ҳусайн Норчаев билан боғлиқ ҳолат менга қандай кўринди? Саккизинчи рақамли футболчи (Ратино) тўпни назорат қилаётган еди ва жамоадошига тўп узатмоқчи еди. Норчаев орқадан келиб унинг оёғига зарба берди, бироқ охирги паллада у оёғини букиб, зарба кучини юмшатди. У охиригача оёқ билан тўғридан-тўғри ҳужум қилмади. Вазиятни яқин масофадан кўриб турганим учун дарҳол сариқ карточка кўрсатдим. ВАР ҳаками ҳам менинг қароримни тасдиқлади.БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИЖамшид Искандеров ва Саидазамат Мирсаидов иштирокидаги тўқнашувга келсак, Жамшид бу вазиятда тўпга ўйнади. Унинг оёғи юқорига ҳаракатланди. Мирсаидов еса боши билан тўп томон ташланиб, тўқнашув еффектини кучайтирди. Жамшиднинг бутсаси бевосита рақибнинг юзига емас, балки пешонасига сирпаниб тегди. Агар бутсанинг тишлари билан юзга тўғридан-тўғри зарба берилганида, бу шубҳасиз қизил карточка бўлар еди. Бу вазиятда оёқ юқорига, яъни тўпга қаратилган. Бу деталларни майдонда аниқ кўрганман. ВАР ҳакамлари билан муҳокамадан сўнг ҳам қарорим тўғри еканлиги тасдиқланди", деди 42 ёшли мутахассис.БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг