Fidbol.net

ФИФА Тухелнинг шикоятидан со‘нг Жаҳон чемпионатида мадҳия ижро етиш протоколини о‘згартирди

Таҳририят 7
FIFA Tuxelning shikoyatidan so‘ng Jahon chempionatida madhiya ijro etish protokolini o‘zgartirdi
ФИФА Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг ЖЧ-2026 о‘йинлари олдидан миллий мадҳиялар ижро етилиши бо‘йича қилган илтимосини қаноатлантирди. Еслатиб о‘тамиз, мутахассис ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан о‘рин олган Хорватияга қарши баҳсдан (4:2) со‘нг, мадҳия янграётган пайтда фотографлар ко‘плиги сабабли о‘з футболчиларини ко‘ра олмаганидан норози бо‘лган еди. «Мен 50 та фотографдан иборат девор қаршисида тургандим. ФИФАдан мадҳиялар ижро етилаётган вақтда уларнинг жойлашувини о‘згартиришни илтимос қиламан, чунки о‘ша лаҳзада о‘з жамоамни умуман ко‘ра олмадим», — деган еди германиялик мураббий о‘шанда. «талкСПОРТ» нашри тарқатган хабарга ко‘ра, ФИФА о‘йин олдидан мадҳиялар айтилиши жараёнидаги протоколга расман о‘згартириш киритди. Ендиликда фоторепортёрлар майдоннинг марказий чизиг‘ига яқинроқ жойда зичроқ гуруҳ бо‘либ жойлашишади. Мураббийлар еса майдон қанот чизиг‘и бо‘йлаб сал нарироқда туришади, бу еса уларга о‘з жамоаси футболчилари мадҳия куйлаётган пайтда уларни бемалол кузатиш имкониятини беради. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг